Ўзбекистон ва Қирғизистон терроризм ва жиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтиради

© Пресс-служба МВДСостоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран
Состоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Жалолобод шаҳрида икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари экстремизм, терроризм ва кибержиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. 25-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон Идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг икки давлатнинг чегараолди ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистонинг Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда икки давлат ички ишлар вазирларининг ўринбосарлари бошчилигида, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда чегараолди вилоятларнинг ички ишлар бошқармалари бошлиқлари иштирокидаги делегациялар қатнашди.

Йиғилишда томонлар ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш, жумладан, экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция, наркотик моддалар айланмаси ва кибержиноятчиликка қарши кураш чора-тадбирларини муҳокама қилинди.

© Пресс-служба МВДСостоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран
Состоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Состоялось заседание рабочей группы по координации межведомственного сотрудничества двух стран
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба бўлишувини самарадорлигини ошириш, шунингдек, ахборот алмашинувини фаоллаштириш юзасидан келишиб олдилар.
Тадбир натижалари Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, чегараолди ҳудудларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлди.
Пресечена контрабанда сильнодействующих лекарств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Қиймати 6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар контрабандасига чек қўйилди
Янгиликлар лентаси
0