https://sputniknews.uz/20251006/irkutsk-ozbekiston-taqsimlash-logistika-markazi-52486850.html
Иркутскда Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика маркази пайдо бўлиши мумкин
Иркутскда Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика маркази пайдо бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Иркутск вилоятида Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика мажмуаси пайдо бўлиши мумкин. Ўзбекистон делегацияси “Иркутск вилояти тараққиёт корпорацияси” АЖда ҳам самарали музокаралар олиб борди, ушбу Россия минтақасида Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика мажмуасини қуриш бўйича истиқболли лойиҳа батафсил муҳокама қилинди.
2025-10-06T11:12+0500
2025-10-06T11:12+0500
2025-10-06T11:12+0500
жамият
ўзбекистон
иркутск
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/05/52478197_0:126:1117:754_1920x0_80_0_0_c5a6bf0fc021c560f17e2e7cbf8ac720.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россиянинг Иркутск вилоятида Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика мажмуаси пайдо бўлиши мумкин, дея хабар берди “Дунё” АА.Андижон вилояти делегацияси Иркутск ишбилармон доиралари раҳбарияти ва вакиллари билан музокаралар олиб борди. Андижон вилоятида чет эл капиталини жалб қилиш учун иқтисодий зоналар ташкил этилгани, солиқ ва божхона имтиёзлари мавжуд экани таъкидланди.Жорий йилнинг декабрида Иркутск вилояти ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида “Менинг бизнесим” минтақавий маркази негизида бизнес учрашувлар режалаштирилган.Гап қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам борди.Музокаралар якунида Иркутск компаниялари ва Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари ўзаро англашув меморандумларини имзолашди.Ҳамкорлик тўғрисида Сибирь ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва “Бизникиларни бил” танлови совриндори "Дикая Сибирь" компанияси ҳамда ичимликлар улгуржи савдосига ихтисослашган "Сибатр" ва "Ваши продукты” компаниялари билан келишиб олинди.Ривожланиш корпорацияси бош директори Анастасия Оборотованинг сўзларига кўра, ушбу марказни яратиш ҳар икки томоннинг манфаатларига мос келади.Делегация аъзолари “Медтехсервис” МЧЖ корхонасига ҳам ташриф буюришди. У қондаги глюкозани назорат қилиш соҳасида кенг кўламли технологик ва илмий ваколатларга эга ва Россияда “Джимейт Лайф” глюкометрлари учун диабетик тест чизиқларининг тўлиқ туркумини ишлаб чиқарувчи биринчи корхона ҳисобланади.Томонлар Андижон вилояти ҳудудида бу Иркутск компаниясининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олишди.
https://sputniknews.uz/20250413/omsk-fargona-logistika-markaz-48863957.html
ўзбекистон
иркутск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/05/52478197_0:26:970:754_1920x0_80_0_0_d57b5cfeb57ac12a8ee81e75d0159733.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иркутск ўзбекистон товарлари тақсимлаш логистика маркази
иркутск ўзбекистон товарлари тақсимлаш логистика маркази
Иркутскда Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика маркази пайдо бўлиши мумкин
Шунингдек, томонлар қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди, бир қатор ҳужжатларни имзолаш ва бизнес учрашувларини ўтказишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россиянинг Иркутск вилоятида Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика мажмуаси пайдо бўлиши мумкин, дея хабар берди “Дунё” АА.
Андижон вилояти делегацияси Иркутск ишбилармон доиралари раҳбарияти ва вакиллари билан музокаралар олиб борди. Андижон вилоятида чет эл капиталини жалб қилиш учун иқтисодий зоналар ташкил этилгани, солиқ ва божхона имтиёзлари мавжуд экани таъкидланди.
“Яқин келажакда Иркутск вилояти ҳукумати ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши режалаштирилмоқда, бу, шубҳасиз, минтақаларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беради”, — деди Иркутск вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Роман Колесов.
Жорий йилнинг декабрида Иркутск вилояти ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида “Менинг бизнесим” минтақавий маркази негизида бизнес учрашувлар режалаштирилган.
Гап қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам борди.
Музокаралар якунида Иркутск компаниялари ва Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари ўзаро англашув меморандумларини имзолашди.
Ҳамкорлик тўғрисида Сибирь ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва
“Бизникиларни бил” танлови совриндори "Дикая Сибирь" компанияси ҳамда ичимликлар улгуржи савдосига ихтисослашган "Сибатр" ва "Ваши продукты” компаниялари билан келишиб олинди.
“Ўзбекистон делегацияси “Иркутск вилояти тараққиёт корпорацияси” АЖда ҳам самарали музокаралар олиб борди, ушбу Россия минтақасида Ўзбекистон товарлари учун тақсимлаш логистика мажмуасини қуриш бўйича истиқболли лойиҳа батафсил муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Ривожланиш корпорацияси бош директори Анастасия Оборотованинг сўзларига кўра, ушбу марказни яратиш ҳар икки томоннинг манфаатларига мос келади.
“Биз ушбу лойиҳада ўзаро манфаатларни кўрмоқдамиз. Иркутск вилояти учун бу етказиб беришни диверсификация қилиш ва бозорни тўйинтириш, Андижон вилояти учун Шарқий Сибирга экспортнинг ўсиши кафолати”, - деди у.
Делегация аъзолари “Медтехсервис” МЧЖ корхонасига ҳам ташриф буюришди. У қондаги глюкозани назорат қилиш соҳасида кенг кўламли технологик ва илмий ваколатларга эга ва Россияда “Джимейт Лайф” глюкометрлари учун диабетик тест чизиқларининг тўлиқ туркумини ишлаб чиқарувчи биринчи корхона ҳисобланади.
Томонлар Андижон вилояти ҳудудида бу Иркутск компаниясининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олишди.