https://sputniknews.uz/20251003/biznikilarni-bil-tanlov-uzbek-brend-maydon-yol-52420489.html
“Бизникиларни бил” танлови: Ўзбек миллий брендлари учун халқаро майдонга йўл очилди
“Бизникиларни бил” танлови: Ўзбек миллий брендлари учун халқаро майдонга йўл очилди
Sputnik Ўзбекистон
У ҳақида дастлаб жорий йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербургда ўтказилган “Шарқий иқтисодий форум – 2025” доирасида эълон қилинган эди
2025-10-03T11:02+0500
2025-10-03T11:02+0500
2025-10-03T11:02+0500
иқтисод
жамият
ўзбекистон
россия
тадбиркор
тадбиркорлар билан учрашув
ҳамкорлик
сертификат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/03/52419510_41:170:1258:854_1920x0_80_0_0_b32e90986d7656c260bf470557933f10.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Бизникиларни бил” номли миллий брендлар танловининг илк маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.Таъкидланишича, танловда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, технология, дизайн ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этган. Улар ўз бизнес тарихи, миллий қадриятларни акс эттирувчи маҳсулотлари ва инновацион ечимларини намойиш этишган.Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар ўртасида алоқалар мустаҳкамланиб, танлов ғолиблари маҳсулотларини миллий ҳамда халқаро кўргазмаларда намойиш этиш имкониятига эга бўлишган.Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Бизникиларни бил” танлови Ўзбекистон иқтисодиётини миллий брендлар орқали ривожлантиришга қаратилган давлат стратегиясининг бир қисми сифатида қаралмоқда. У маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, ташқи бозорларга чиқиш йўлида зарур кўмак механизмларини яратади.Тадбир Ўзбекистонпрезиденти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан, Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. У ҳақида дастлаб жорий йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербургда ўтказилган “Шарқий иқтисодий форум – 2025” доирасида эълон қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20250905/ozbekiston-rossiy-brend-tanlov-51767090.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/03/52419510_52:0:1191:854_1920x0_80_0_0_1528b5e8cf09f9063427fe346d177943.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бизникиларни бил миллий бренд танлов россия бозор сертификат
бизникиларни бил миллий бренд танлов россия бозор сертификат
“Бизникиларни бил” танлови: Ўзбек миллий брендлари учун халқаро майдонга йўл очилди
Тадбиркорларга Россия бозорига чиқиш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус сертификатлар топширилди.
ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида “Бизникиларни бил” номли миллий брендлар танловининг илк маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
хабар берди.
Таъкидланишича, танловда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, технология, дизайн ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этган. Улар ўз бизнес тарихи, миллий қадриятларни акс эттирувчи маҳсулотлари ва инновацион ечимларини намойиш этишган.
“Бу лойиҳа ҳунармандлар, стартаплар ҳамда креактив индустрия вакилларининг салоҳиятини очиб бериш, уларни экспортга тайёр брендларга айлантиришга хизмат қилади”, – дейилади хабарда.
Танлов якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга Россия Федерациясининг Стратегик ташаббуслар агентлиги кўмагида тайёрланган, уларнинг Россия бозорига чиқиш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус сертификатлар топширилган.
Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар ўртасида алоқалар мустаҳкамланиб, танлов ғолиблари маҳсулотларини миллий ҳамда халқаро кўргазмаларда намойиш этиш имкониятига эга бўлишган.
Маълумотларга кўра, Россияда ушбу танлов сўнгги уч йил ичида 30 мингдан ортиқ брендни қамраб олган. Танловнинг сўнгги босқичига етиб борган компаниялар ўртача 50 фоиздан ортиқ даромад ўсишига эришган, айрим иштирокчилар эса савдо ҳажмини 2–3 баробарга кўпайтирган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Бизникиларни бил” танлови Ўзбекистон иқтисодиётини миллий брендлар орқали ривожлантиришга қаратилган давлат стратегиясининг бир қисми сифатида қаралмоқда. У маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, ташқи бозорларга чиқиш йўлида зарур кўмак механизмларини яратади.
Тадбир Ўзбекистонпрезиденти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан, Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. У ҳақида дастлаб жорий йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербургда ўтказилган “Шарқий иқтисодий форум – 2025” доирасида
эълон қилинган эди.