Швеция билан миграция ва таълим йўналишида ҳамкорлик муҳокама этилди

© Пресс-служба МИДСоветник МИД провел встречу с Послом Швеции и представителями SIDA
Советник МИД провел встречу с Послом Швеции и представителями SIDA - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ маслаҳатчиси Мунира Аминова Швеция элчиси Томас Данестад ва SIDA вакиллари билан миграция, таълим ва Афғонистонга кўмак масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги элчиси Томас Данестад бошчилигидаги Швеция халқаро тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг (SIDA) Тинчлик ва миграция масалалари департаменти директори Каролина Веннерҳолм билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида томонлар миграция, реинтеграция ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, қўшма таълим ва гуманитар дастурларни амалга ошириш, Афғонистонга, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудуди орқали таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида кўмаклашиш каби соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Томонлар ижтимоий барқарорлик ва изчил тараққиётни мустаҳкамлашга қаратилган янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Швеция делегациясининг ташрифи Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини ривожлантириш, ташқи сиёсатнинг гуманитар йўналишини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини, жумладан, Афғонистон манфаатларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралмоқда.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2025
Ўзбекистон ва Россия миграция соҳасида яна бир ҳамкорлик бошлади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0