https://sputniknews.uz/20250709/ozbekiston-rossiya-migratsiya-hamkorlik-50421529.html
Ўзбекистон ва Россия миграция соҳасида яна бир ҳамкорлик бошлади — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Россия миграция соҳасида яна бир ҳамкорлик бошлади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ("Роструд") раҳбарининг ўринбосари Ирина Зубкова билан учрашди.
2025-07-09T15:00+0500
2025-07-09T15:00+0500
2025-07-09T15:00+0500
миграция
мигрантлар
ўзбекистон
россия
миграция агентлиги
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1d/49096817_53:69:1099:657_1920x0_80_0_0_545b890d93aa6b5de6593c7462b7d224.jpg
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун ишга жойлашиш тартибини тушунтирувчи ахборот материаллари ишлаб чиқади. бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ("Роструд") раҳбарининг ўринбосари Ирина Зубкова билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, меҳнат миграциясини тартибга солишнинг мавжуд механизмларини оптималлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон-Россия мақсадли аудиторияси учун ахборот маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқади. "Россияда ишлаш" платформаси доирасида қуйидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди: Шунингдек, ишга қабул қилишнинг ташкилий жиҳатларини соддалаштириш, ишончли иш берувчиларни танлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳалоллигини биргаликда назорат қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилишича, Россия томони меҳнат муносабатларини рақамлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/1d/49096817_131:0:1099:726_1920x0_80_0_0_431656be92015604855836a7e971d01b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон элчихонаси россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати роструд ирина зубкова
ўзбекистон элчихонаси россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати роструд ирина зубкова
Ўзбекистон ва Россия миграция соҳасида яна бир ҳамкорлик бошлади — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун ишга жойлашиш тартибини тушунтирувчи материаллар ишлаб чиқади.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун ишга жойлашиш тартибини тушунтирувчи ахборот материаллари ишлаб чиқади. бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати ("Роструд") раҳбарининг ўринбосари Ирина Зубкова билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, меҳнат миграциясини тартибга солишнинг мавжуд механизмларини оптималлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, томонлар Ўзбекистон-Россия мақсадли аудиторияси учун ахборот маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқади.
"Россияда ишлаш" платформаси доирасида қуйидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди:
ахборот тизимларини интеграциялаш;
Ўзбекистон Миграция агентлиги ваколатхонасининг шахсий кабинетини яратиш;
хорижий фуқароларни ишга жойлаштиришнинг асосий талаблари ва тартибларини тушунтириш бўйича қўшма ахборот материалларни ишлаб чиқиш.
“Мамлакатимиз дипломатлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича ҳуқуқий каналларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдириб, икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ишга қабул қилишнинг ташкилий жиҳатларини соддалаштириш, ишончли иш берувчиларни танлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳалоллигини биргаликда назорат қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Россия томони меҳнат муносабатларини рақамлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.