Палов индекси: 1 кг ўзбек миллий таомини тайёрлаш ҳудудларда қанчага тушмоқда?

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси томонидан илк бор 2020 йил январь ойида жорий этилган Палов индекси орқали мамлакатнинг турли ҳудудларида палов тайёрлаш учун зарур масаллиқларнинг ўзгарувчан нархи мунтазам кузатиб борилмоқда.
2025 йил сентябрь ойи якунларига кўра, ҳудудларда 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати 99,8 минг сўмдан 119,3 минг сўмгача бўлган.
Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир ой аввал бу кўрсаткич 98,6 минг сўмдан 117,4 минг сўмгача эди.
Палов индексини ҳисоблашда қуйидаги стандарт масаллиқлар тўплами асос қилиб олинади:
0,3 л ўсимлик ёғи
300 гр пиёз
700 гр мол гўшти
1 кг сабзи
1 кг гуруч
100 гр нўхат
10 гр зира
20 гр ош тузи
Таҳлилларга кўра, энг қиммат палов Тошкентда, энг арзон палов эса Қорақалпоғистонда тайёрланмоқда.
Ўзбекистон ҳудудларида палов тайёрлаш нархлари бўйича батафсил маълумотни Sputnik Ўзбекистон инфографикасида кўришингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0