Мигрантларга Россия фуқаролиги учун сохта ҳужжат тайёрлаганлар иши судга оширилди

© culture.ruЮстиция
Юстиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига Россия фуқаролигини олиш учун сохта ҳужжат тайёрлаган гуруҳ иши судга оширилди
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Москвада ноқонуний миграцияни ташкил этганликда айбланаётган жиноий гуруҳ иши бўйича тергов якунланди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, 13 нафар аъзо "ноқонуний миграцияни ташкил этиш", "пора олиш" ва "пора бериш"да айбланмоқда.
Хабарга айтилишича, Россия фуқаролигини расмийлаштириш ваколатига эга шахслар билан олдиндан алоқаси бўлган айбланувчилар 2023 йилда уюшган гуруҳ тузган.
Иштирокчилар Россия фуқаролигини олишни истаган, аммо бунга қонуний асослари бўлмаган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасидан шахсларни қидиришган.
Кейинчалик, айбланувчилар 500 минг рублгача бўлган пул мукофоти эвазига Украина фуқаролигини тасдиқловчи сохта пластик паспортлар ва Донецк Халқ Республикаси ва Херсон вилоятида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида сохта маълумотномалар тайёрлаганлар, бу эса чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берган.
Дастлабки тергов давомида 40 нафардан ортиқ гувоҳлар сўроқ қилинган, 30 тадан ортиқ тинтув ўтказилиб, давлат органлари ва муассасаларининг, шу жумладан, хорижий давлатнинг кўплаб штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.
Жиноят иши судга оширилди.
В Казахстане полицейскими перекрыт крупный канал незаконной миграции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида ноқонуний миграция канали фош этилди
Янгиликлар лентаси
0