Ипотека субсидияси учун аризалар қабул қилиниши бошланди: кимлар олиши мумкин?

© iStock / gopixaИнвестирование. Архивное фото
Инвестирование. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш жараёни бошланди. Ариза берувчи ижтимоий мезонлардан камида 30 балл тўплаши ва белгиланган даромад чегарасига мос келиши керак
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. 2025 йил 21 февралдаги ПФ–26-сонли президент фармони ижроси доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди.
Ариза топшириш учун ўзингизга қулай бўлган уч усулдан бирини танлашингиз мумкин:
Давлат хизматлари марказлари (ягона дарча)га бевосита мурожаат қилиш.
my.gov.uz портали орқали электрон тарзда.
MyGov мобил иловаси орқали.
Субсидия олиши учун асосий мезонлар:
Ариза берувчи ва яқин қариндошларининг ўртача даромади қуйидаги чегараларда бўлиши керак:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: тахминан 3,4 миллион сўмдан 10,1 миллион сўмгача (МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 8 бараваригача)
Тошкент шаҳрида: 3,4 миллион сўмдан 11,6 миллион сўмгача (МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача)
Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган бўлиши шарт.
Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар, яъни:
"Labor-migration"да рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;
чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассис ёки тиббиёт ходими;
профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари;
30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар тегишли ижтимоий мезонлар асосида алоҳида баҳоланади
Многоэтажные дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2025
Ипотека кредитлари учун субсидиялар сони оширилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0