https://sputniknews.uz/20251002/eoii-moliya-52406908.html
ЕОИИ давлатлари агросаноат соҳасида молиявий қўллаб-қувватланади
ЕОИИ давлатлари агросаноат соҳасида молиявий қўллаб-қувватланади
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги ва саноат мажмуасида қўшма кооперацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича умумий ёндашувлар келишиб олинди.
2025-10-02T15:38+0500
2025-10-02T15:38+0500
2025-10-02T16:39+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
ўзбекистон
еоии
лойиҳа
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42051958_0:195:3071:1922_1920x0_80_0_0_d4325f6d7eeb2f2d4a01a6d88c6e876f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг агросаноат мажмуасида қўшма кооперацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича умумий ёндашувлар келишиб олинди.Маълум бўлишича, бу ёндашув 2024 йилдан бери саноат соҳасидаги кооперацион лойиҳалар учун амал қилади. Эндиликда агросаноат мажмуаси йўналиши учун ҳам молиявий рағбатлантириш чораси сифатида жорий этилган.Мазкур молиявий восита орқали умумий бозор имкониятларидан фойдаланиш, томонларнинг технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини сафарбар этиш ҳамда иқтисодий шароитлардан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.Маълумотларга кўра, белгиланган ёндашувлар асосида ЕОИИ комиссияси аъзо давлатлар билан ҳамкорликда кооперацион лойиҳаларни танлаб олиш тартиби ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиши маълум қилинган.Эслатамиз, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан аграр соҳада ҳамкорлик қилиш дастури лойиҳасини тайёрлаган. Мамлакат аграр соҳадаги ҳамкорликка устувор аҳамият беради, уни ўзаро муносабатларнинг стратегик йўналиши деб билади.
https://sputniknews.uz/20250930/aripov-eoii-hamkorlik-yonalish-52365927.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/0f/42051958_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_24d29b62ea0bc5dcdf412ccbf83c8867.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии давлат қишлоқ хўжалиги саноат лойиҳа молия субсидия
еоии давлат қишлоқ хўжалиги саноат лойиҳа молия субсидия
ЕОИИ давлатлари агросаноат соҳасида молиявий қўллаб-қувватланади
15:38 02.10.2025 (янгиланди: 16:39 02.10.2025) Аъзо мамлакатлар ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар учун кредит ва қарзлар бўйича фоиз ставкалари ЕОИИ бюджети ҳисобидан субсидияланади.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг агросаноат мажмуасида қўшма кооперацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича умумий ёндашувлар
келишиб олинди.
Янги механизмга кўра, аъзо мамлакатлар ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар учун кредит ва қарзлар бўйича фоиз ставкалари ЕОИИ бюджети ҳисобидан субсидияланади. Бунда лойиҳанинг муайян шартларига риоя қилиниши талаб этилади.
Маълум бўлишича, бу ёндашув 2024 йилдан бери саноат соҳасидаги кооперацион лойиҳалар учун амал қилади. Эндиликда агросаноат мажмуаси йўналиши учун ҳам молиявий рағбатлантириш чораси сифатида жорий этилган.
Мазкур молиявий восита орқали умумий бозор имкониятларидан фойдаланиш, томонларнинг технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини сафарбар этиш ҳамда иқтисодий шароитлардан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.
Энг истиқболли йўналишлар сифатида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва селекцияси, чорвачилик, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги саноати мажмуасида инфратузилмасини ривожлантириш қайд этилган.
Маълумотларга кўра, белгиланган ёндашувлар асосида ЕОИИ комиссияси аъзо давлатлар билан ҳамкорликда кооперацион лойиҳаларни танлаб олиш тартиби ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиши маълум қилинган.
Эслатамиз, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан аграр соҳада ҳамкорлик қилиш дастури лойиҳасини тайёрлаган. Мамлакат аграр соҳадаги ҳамкорликка устувор аҳамият беради, уни ўзаро муносабатларнинг стратегик йўналиши
деб билади.