Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Арипов ЕОИИ давлатларига янги ҳамкорлик йўналишларини таклиф этди

© информационное агентство "Белта"Премьер-министр Узбекистана выступил на пленарной сессии "ИННОПРОМ
Премьер-министр Узбекистана выступил на пленарной сессии ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош вазири Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва тожикистонлик ҳамкасблари билан “Иннопром. Беларусь” халқаро саноат кўргазмасининг ялпи мажлисида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов "Янги технологиялар иттифоқи: келажак саноатини яратиш" кўргазмасининг ялпи мажлисида Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини айтиб ўтди.
У президент Шавкат Мирзиёев МДҲ ва ЕОИИ бўйича шериклар билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини маълум қилди. Иқтисодиётнинг реал секторида саноат кооперацияси бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Умумий портфель 70 миллиард долларлик 600 та қўшма лойиҳадан ошади.
Самарали майдонлардан бири - ҳар йили ўтказиладиган "ИННОПРОМ.Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси. Бу йилги 5-кўргазмада 35 та мамлакатдан 11 мингдан зиёд вакил иштирок этди. Инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича эришилган келишувлар 5 миллиард доллардан ошди.
Биз ҳамкорларимиз билан кооперацияни янада ривожлантиришга тайёрмиз ва уларнинг Тошкентдаги "ИННОПРОМ.Марказий Осиё” тадбирларида фаол иштирокини мамнуният билан қарши оламиз", — деди Арипов.
Бироқ унинг сўзларига кўра, мавжуд салоҳиятнинг барчасидан ҳам фойдаланилмаяпти. У ялпи мажлис мавзусидан келиб чиқиб, яқин муддатли истиқболда энг кучли драйверлардан бири бўлиши мумкин бўлган асосий йўналишларни санаб ўтди.
Биринчиси, бу технологик минераллар. Бугунги кунда саноатда уларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бош вазир Ўзбекистон йирик минерал ресурслар- энг муҳим металлар базасига эга эканини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида "Келажак металлари" технопарклари ташкил этилмоқда.
У салоҳиятли ҳамкорларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологиялар асосида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга таклиф қилди.
Шу билан бирга, Арипов иқтисодиётни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш долзарблигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ўтган қисқа даврда энергетика соҳасида Ўзбекистон 6 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштирди, электр энергияси ишлаб чиқариш 59 миллиард кВт/соатдан 82 миллиард кВт/соатгача ошди.
Бош вазир мамлакат энергетика соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма инновацион лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини қўшимча қилиб ўтди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда инновациялар ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, АТ соҳасида янги рақамли платформалар, дата-марказлар, DPU кластери пайдо бўлади.
Арипов таъкидлашича, 8 йил олдин АТ соҳаси экспорти 1 миллион долларга ҳам етмас эди. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 1 миллиард долларга етди. 2030 йилгача уни 5 миллиард долларгача етказиш режалаштирилган.
Арипов амалий ечимлар, тажриба ва сунъий интеллект моделлари алмашиш учун ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилди. Бу технологик ўсишни тезлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш имконини беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бош вазири ҳамкорларни креатив саноат соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди, шунингдек, Иттифоқ мамлакатларининг етакчи техника олий ўқув юртлари билан яқин ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Заседание Совета глав правительств СНГ
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлисида илм-фан, иқтисодиёт ва хавфсизлик келишувлари имзоланди
Янгиликлар лентаси
0