МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлисида илм-фан, иқтисодиёт ва хавфсизлик келишувлари имзоланди

© РИА Новости / Александр МиридоновЗаседание Совета глав правительств СНГ
Заседание Совета глав правительств СНГ
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Oбуна бўлиш
МДҲ илм-фан, рақамли иқтисодиёт, инновация, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва молия соҳаларида ҳамкорликни кучайтиради.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Кеча бўлиб ўтган мазкур мажлисда қатор ҳужжатлар имзоланди, жумладан, қуйидагилар:
2026–2035 йилларга мўлжалланган стратегия ва ҳамкорлик қарорлари:
МДҲ илмий-технологик ривожланиш стратегияси
Ўрмон хўжалиги ва ўрмон саноати соҳасида ҳамкорлик йўналишлари
Асосий мультимодал транспорт йўлакларини рақамлаштириш стратегияси
Ахборот жамияти ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамкорлик стратегияси ҳамда Ҳаракатлар режаси.
Иқтисодий ва инновацион ҳамкорлик:
2030 йилгача Иқтисодий тараққиёт стратегиясининг иккинчи босқичи (2026–2030);
Давлатлараро дастури доирасида субконтрактация, ваколатлар ва илғор тажриба марказлари тўғрисидаги низомлар.
Ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаси:
2026 йил — МДҲда Соғлиқни сақлаш йилига тайёргарлик ва ўтказиш чора-тадбирлари;
Касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, яшур профилактикаси, парранда гриппи ва Ньюкасл касаллигига қарши қўшма ҳаракатлар мажмуи;
2026–2030 йилларда маҳаллий можароларда иштирок этган уруш фахрийлари ва оила аъзоларининг турмуш сифатини ошириш дастури;
Афғонистон урушида бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ва қайта кўмиш тадбирлари (2025–2029).
Хавфсизлик ва мудофаа соҳаси:
МДҲ давлатларининг ҳаводан муҳофаза қилиш бирлашган тизимини яратиш ва ривожлантиришга оид молиялаштириш қарорлари.
Энергетика ва саноат ҳамкорлиги:
Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш доимий дастурининг иккинчи босқичи (2026–2030);
Қурилиш фаолиятида нархларни шакллантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси;
Чигиртка зарар етказувчилар ривожланишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.
Молия ва ташкилий масалалар:
2024 йил бюджети ижроси, 2025–2026 йилларга молиявий таъминлаш масалалари;
2026 йил учун ягона бюджет ҳамда улуш бадаллари миқдорларини ўзгартириш.
Аввалроқ Минск шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтиши ва унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
На Международной промышленной выставке Иннопром в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арипов "Иннопром. Беларусь" кўргазмаси ялпи сессиясида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0