Халқаро мулоқот майдонига айланган дарс: ўқувчилар рус тили аҳамиятини муҳокама қилишди

© Foto : Проект "Российский учитель за рубежом"Русский язык – язык межнационального общения и дружбы
Русский язык – язык межнационального общения и дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Oбуна бўлиш
Видеокўприк орқали тўртта давлат мактаб ўқувчилари тенгдошлари билан боғланишди ҳамда тармоқ орқали жонли мулоқот қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. “Хориждаги россиялик ўқитувчи” лойиҳаси доирасида “Рус тили — миллатлараро мулоқот ва дўстлик тили” мавзусидаги видеоанжуман ўтказилди. Бу ҳақда лойиҳа матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, анжуманда Ўзбекистон, Миср, Қозоғистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирок этишган.
© Foto : Проект "Российский учитель за рубежом"Русский язык – язык межнационального общения и дружбы
Русский язык – язык межнационального общения и дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Русский язык – язык межнационального общения и дружбы
Телекўприк давомида турли мамлакатлардаги мактаб ўқувчилари ўзаро реал вақт режимида мулоқот қилиб, ўз юрти, маданияти, миллий анъаналари ва урф-одатлари ҳақида тайёрлаган тақдимотлари билан ўртоқлашган. Шунингдек, шахсий ҳаётларидан қизиқарли воқеалар ва фактлар билан ҳам рус тилида бўлишишган.
“Халқаро телекўприк – бу рус тилининг бугунги кунда ҳам халқлар ва маданиятлар ўртасида жонли кўприк бўлиб хизмат қилаётганининг яққол исботидир. Тил болаларга ўрганиш, мулоқот қилиш ва дўстлашишда чегараларни енгишга ёрдам беради”, – дея таъкидлади тожикистонлик педагог Анжела Саркисян.
Тадбир якунида бундай онлайн-учрашувларни мунтазам равишда ташкил этиш бўйича якдил қарорга келингани айтилди.
Маълумот учун, “Хориждаги россиялик ўқитувчи” халқаро гуманитар лойиҳаси Россия Маориф вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.
Хориждаги россиялик ўқитувчи лойиҳаси Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2025
Ўзбекистон ёшларига рус тилини ўрганиш нега керак — мутахассис жавоби
Янгиликлар лентаси
0