Ўзбекистон ёшларига рус тилини ўрганиш нега керак — мутахассис жавоби

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бугун ёшларда инглиз, хитой, корейс тилларини ўрганиш имконияти бор ва улар ҳақли равишда "рус тили менга нима учун керак?" деган савол беради.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Олдинги йилларда рус тилини ўрганиш учун мафкуравий сабаблар бор эди, лекин ҳозир бундай эмас, дейди Таълим вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик маркази директори Сергей Малишев Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, бугунги ёшлар ҳамма нарсага амалий нуқтаи назардан қарайди. Улар учун инглиз, хитой, корейс тилларини ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилган. Шу сабабли ёшлар кўпинча бизга "рус тилини ўрганиш менга нима учун керак?" деган саволни беради.
"Рус тили – нафақат Россия таълим дастурларига кириш имконини беради. Балким Россия етакчи бўлган фан, техника ва инновацияларнинг соҳаларида билим олиш имконини беради. Рус тили ёрдамида юқори сифатли билимларга эга бўлган ёшлар, ушбу билимлар ёрдамида нафақат Россия балким дунёнинг исталган давлатларидаги ОТМларига ўқишга кириш имконига эга бўлади. Бу ўзбекистонлик болалар учун яхши имконият", - деди Малишев.
Малишев айтишига кўра, Ўзбекистондаги "Хориждаги рус ўқитувчиси" лойиҳаси бугунги кунда ривожланинг кенг йўналишли ресурс марказига айланган.
"Илгари ўқитувчилар фақат рус тилини ўргатиш учун келишарди. Ҳозир эса болалар рус тили орқали математика, физика ва биология каби фанларни ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда. Келгуси йилда информатика ва бошқа фанлар ҳам қўшилади ", — деди Малишев.

Мутахассис айтишига кўра, компьютер ва гаджетлар билан кўп вақт ўтказадиган болалар мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Бу жуда катта фожиа, чунки агар биз бу билан биринчи босқичда шуғулланмасак, кейинчалик кеч бўлиши мумкин.
Батафсил видеолавҳамизда тингланг.
Янгиликлар лентаси
0