Тошкент вилоятида болалар оммавий заҳарланиши юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилди

© Пресс-служба Генеральной прокуратуры УзбекистанаГенеральная прокуратура Узбекистана
Генеральная прокуратура Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Тергов иши синчковлик билан, тўла ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят ишини Бош прокуратура назоратга олган.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан бир нечта аутсорсинг хизматини кўрсатувчи хусусий корхоналар масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Тергов иши синчковлик билан, тўла ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди ҳамда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида махсус ишчи гуруҳ тузилди”, - дейилган хабарда.
Тергов давомида ушбу аутсорсинг корхоналар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган барча мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши, ташхис-даволаш ишлари ташкил этилди.
Таъкидланишча, ҳозир тиббий ёрдам кўрсатилган болалар орасида оғир ва ўта оғир даражада касалланганлар мавжуд эмас, вазият шифокорларнинг тўлиқ назоратида.
Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида прокуратура органлари барча давлат мактабгача таълим муассасаларига аутсорсинг шартномаси асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ишларини ташкил қилган.
24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатлари аниқланди. Санитар-эпидемиология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг сўзларига кўра, айни пайтда касалхоналарда даволанаётган болалар сони 182 нафаргача қисқарган. Аввалроқ қайд этилган 13 нафар боланинг ўртача оғирликдаги аҳволи эса тўлиқ яхшиланган.
Атабек Нурматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланган болалар аҳволи ҳақида маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0