Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар овқатдан оммавий заҳарланди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишРабота наркологического диспансера
Работа наркологического диспансера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Oбуна бўлиш
Илк тахминларга кўра, заҳарланишга сифатсиз сут ва сут маҳсулотлари сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги бир нечта боғчаларида тарбияланувчи болалар соғлиғида ўзгаришлар кузатилиб, улар тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки тиббий текширувлар натижасига кўра, болаларга “ошқозон-ичак фаолиятининг ўткир функционал бузилиши, овқат токсикинфексияси” ташхиси қўйилгани айтилмоқда. Таъкидланишича, уларга зарур муолажалар кўрсатилган ҳамда уларнинг аксарияти шу куннинг ўзида соғайиб, уйларига қайтишган. Оғир ҳолатдаги беморлар қайд этилмагани эса алоҳида қайд этилмоқда.
Вазият мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари бошланган.

“Дастлабки тахминларга кўра, болалар соғлиғининг ёмонлашишига сифатсиз сут маҳсулотлари, хусусан 3,2 фоизли кефир сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ушбу маҳсулот Оққўрғон туманидаги цехлардан бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган”, - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, тиббий ёрдамга мурожаат қилган болалардан олинган таҳлиллар ва истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари намуналари ҳозирда лаборатория шароитида синовдан ўтказилмоқда.
Вазирлик ҳолат юзасидан якуний хулосалар ўрганишлар асосида белгиланиб, мутасадди идоралар томонидан қўшимча ахборот тақдим этилиши кутаётгани ҳақида ҳам баён қилган.
Мужчина демонстрирует жест удушья. Иллюстративная фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2025
ЖССТ: ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан 600 млнга яқин киши жабрланади
Янгиликлар лентаси
0