ЖССТ: ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан 600 млнга яқин киши жабрланади

© unsplash.com/Towfiqu barbhuiyaМужчина демонстрирует жест удушья. Иллюстративная фото
Мужчина демонстрирует жест удушья. Иллюстративная фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2025
Oбуна бўлиш
Мутахассис маҳсулотларни фақат расман рухсат этилган савдо мажмуаларидан харид қилишни эслатган.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик қў‌митаси бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов маълум қилди.
“Янги йил байрамини кутиб олиш учун хонадонларда тўкин дастурхон ёзилиши анъанага айланиб қолган. Турли хил пишириқлар, салатлар, консерва маҳсулотлари билан байрам дастурхони безатилади. Лекин кўпчилик юртдошларимиз консерва маҳсулотларини харид қилишда уларни қандай шароитда тайёрланганига эътибор бермайдилар ва айнан байрам кунлари уй шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм касаллигига дучор бўлиш ҳолатлари учраб турибди”, - дейди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида 600 миллионга яқин инсон жабрланади, айниқса улар орасида ёш болалар ҳам бор.
Мутахассис маҳсулотларни фақат расман рухсат этилган савдо мажмуаларидан харид қилишни, уларнинг хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлари мавжудлигига ишонч ҳосил қилишни, яроқлилик муддатларига, маҳсулотларга хос белгиларнинг ўзгармаганлигига эътиборли бўлиш кераклигини эслатган.
Унинг сўзларига кўра, уй шароитларида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида кўнгил айниши, безовталик, қайд қилиш, овознинг бўғилиши, нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши, кўз олдининг хиралашиши каби ҳолатлар кузатилса, дарҳол тиббиёт ходимига мурожаат қилиш керак.
Новогодний стол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2024
Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар
Янгиликлар лентаси
0