Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланган болалар аҳволи ҳақида маълумот берилди

© Foto : Министерство здравоохраненияАтабек Нурматов
Атабек Нурматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Oбуна бўлиш
Аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланган 13 нафар боланинг ҳам ҳолати ижобий томонга ўзгарган – ССВ
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланган боғча болалари аҳволи ҳақида расмий маълумот берилди.
Санитар-эпидемиология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков сўзларига кўра, айни пайтда касалхоналарда даволанаётган болалар сони 182 нафаргача қисқарган. Аввалроқ қайд этилган 13 нафар боланинг ўртача оғирликдаги аҳволи эса тўлиқ яхшилангани айтилмоқда.

"Болаларга қўйилган ўткир гастроэнтерит ташхиси 2-3 кун давом этадиган касалликлар тоифасига киради. Уни даволаш ҳозирда ижобий динамика касб этган”, – дейди Нурмат Атабеков.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни берилган маълумотда Санитар-эпидемиология қўмитаси жами 694 нафар боғча болалари касалхоналарда даволанаётгани ҳамда 269 нафар бемор соғайгач уйига жавоб олгани ҳақида маълум қилган эди.
Работа наркологического диспансера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Тошкент вилоятидаги боғчаларда болалар овқатдан оммавий заҳарланди
Янгиликлар лентаси
0