Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланган болаларнинг ташхиси маълум бўлди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗамначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2025
Oбуна бўлиш
24 сентябрдан буён жами 1922 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланган болалар тез соғайишмоқда, деб хабар қилди ССВ Санитар-эпидемиологик қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков.

"Бугунги кунда Тошкент вилояти шифохоналарида жами 694 нафар болалар даволанмоқда. Улардан 421 нафарига, аҳволи яхшилангани сабабли 27 сентябрь куни уйига жавоб бериш режалаштирилган. Динамикада ижобий натижалар кузатилмоқда ва болалар тез соғайишмоқда", - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, мутахассислар даволанаётган болалардан 13 нафарининг ҳаволини ўртача оғир баҳоламоқда.
Вазирликда ташкил этилган штаб хулосасига кўра, беморларга “ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган. Бу касаллик оғир ёки ҳаёт учун хавфли тоифага кирмайди ва асоратсиз ўтиб кетади.
Ҳозирги кунда болалар Тошкент вилоятининг 7та шифохоналарида даволанмоқда. Уларга малакали хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан 100 нафарга яқин шифокорлар жалб этилган. Дори воситаларнинг етарли захираси яратилган.

Санэпидемқўмита томонидан олинган натижалар лабораторияларда текширилмоқда. Уларнинг натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади. Айбдорларга нисбатан ҳуқуқий баҳо ҳам берилади.

Атабековнинг айтишига кўра, 24 сентябрдан буён жами 1922 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган.
Игрушка медведя в детской больничной палате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Тошкент вилоятида болаларнинг овқатдан заҳарланиши юзасидан жиноят иши очилди
Янгиликлар лентаси
0