https://sputniknews.uz/20250928/durov-frantsiya-moldova-52324962.html
Дуров: Франция Молдовага Telegram-каналларни цензура қилишда ёрдам беришни сўради
Дуров: Франция Молдовага Telegram-каналларни цензура қилишда ёрдам беришни сўради
Sputnik Ўзбекистон
Павел Дуров Молдовадаги сайловлар сабабли Франция махсус хизматларининг босимига учрагани ҳақида маълум қилди
2025-09-28T17:50+0500
2025-09-28T17:50+0500
2025-09-28T17:52+0500
дунёда
молдова
франция
павел дуров
telegram
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14714868_0:5:2864:1616_1920x0_80_0_0_3bfb99022ab53e248ee29e27faef6c68.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров бир йил олдин Франция махсус хизматлари воситачи орқали ундан Молдова ҳукуматига ушбу мамлакатда президентлик сайловлари олдидан мессенжердаги айрим каналларни цензура қилишда кўмаклашишни сўраганини маълум қилди.Шунингдек, хабарда Telegram Франция ва Молдова расмий идоралари томонидан кўрсатилган каналларни текширгандан сўнг, уларнинг бир нечтаси ҳақиқатан ҳам платформанинг ички қоидаларини бузгани аниқланган ва ўчириб ташлангани айтилади.Дуров бундай таклифни мутлақо номақбул деб ҳисоблаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, агар разведка ҳақиқатан ҳам судьяга таъсир ўтказишга уринган бўлса, буни суд жараёнига аралашиш деб баҳолаш мумкин.Унинг қўшимча қилишича, Telegram жамоаси Молдова "муаммоли" каналларининг иккинчи рўйхатини олган. Бироқ, биринчисидан фарқли ўлароқ, галдаги рўйхатдан ўрин олганлар қонунга хилоф иш қилган. Ҳар икки рўйхатдагиларни фақат Франция ва Молдова ҳукуматига ёқмайдиган сиёсий қарашларни ифода этиши бирлаштириб турган.Шунга қарамай, платформа асосчиси француз разведкаси сўровини бажармаган ва сўз эркинлиги тамойилларига содиқ эканлигини маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдовада парламент сайловлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
https://sputniknews.uz/20250927/ertaga-moldovada-eng-nopok-parlament-saylovlari-bolib-otadi-52307541.html
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/06/14714868_135:0:2864:2047_1920x0_80_0_0_d43e37b489a47e0b188cd5979b88a5b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
павел дуров нега францияда қамалди?
павел дуров нега францияда қамалди?
Дуров: Франция Молдовага Telegram-каналларни цензура қилишда ёрдам беришни сўради
17:50 28.09.2025 (янгиланди: 17:52 28.09.2025) Телеграмга бўлган ҳар қандай босим ўтказиш уринишини ошкор қилишда давом этаман – Дуров.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров бир йил олдин Франция махсус хизматлари воситачи орқали ундан Молдова ҳукуматига ушбу мамлакатда президентлик сайловлари олдидан мессенжердаги айрим каналларни цензура қилишда кўмаклашишни сўраганини
маълум қилди.
Шунингдек, хабарда Telegram Франция ва Молдова расмий идоралари томонидан кўрсатилган каналларни текширгандан сўнг, уларнинг бир нечтаси ҳақиқатан ҳам платформанинг ички қоидаларини бузгани аниқланган ва ўчириб ташлангани айтилади.
"Кейин воситачи менга ушбу ҳамкорлик эвазига француз разведкаси гўёки ўтган йилнинг август ойида мени қамоққа олиш учун ордер берган судьяга мен ҳақимда “ижобий фикр билдириши”ни айтди”, – деб маълум қилди у.
Дуров бундай таклифни мутлақо номақбул деб ҳисоблаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, агар разведка ҳақиқатан ҳам судьяга таъсир ўтказишга уринган бўлса, буни суд жараёнига аралашиш деб баҳолаш мумкин.
Унинг қўшимча қилишича, Telegram жамоаси Молдова "муаммоли" каналларининг иккинчи рўйхатини олган. Бироқ, биринчисидан фарқли ўлароқ, галдаги рўйхатдан ўрин олганлар қонунга хилоф иш қилган. Ҳар икки рўйхатдагиларни фақат Франция ва Молдова ҳукуматига ёқмайдиган сиёсий қарашларни ифода этиши бирлаштириб турган.
Шунга қарамай, платформа асосчиси француз разведкаси сўровини бажармаган ва сўз эркинлиги тамойилларига содиқ эканлигини маълум қилди.
"Биз контентни сиёсий сабабларга кўра ўчириб ташламаймиз. Платформамизни цензура қилиш мақсадида Телеграмга бўлган ҳар қандай босим ўтказиш уринишини ошкор қилишда давом этаман”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдовада парламент сайловлари бошлангани
ҳақида хабар берган эдик.