Молдовада парламент сайловлари бошланди – тафсилотлар

© Sputnik / Родион Прока / Медиабанкка ўтишВыборы в Молдавии
Выборы в Молдавии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Oбуна бўлиш
Асосий кураш ҳокимият тепасидаги “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ҳамда “Ватанпарварлар блоки” етакчилигидаги бирлашган мухолифат ўртасида кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Молдова Республикасида парламент сайловлари бошланди. Мамлакат ҳудуди бўйлаб маҳаллий соат 7:00 да сайлов участкалари очилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Таъкидланишича, сайлов жараёнлари мамлакатдаги сиёсий кескинлик, мухолифатга нисбатан кучайган босим ва халқаро кузатувчиларга қўйилган чекловлар фонида ўтаётгани билан эътибор қозонмоқда.

Хусусан, Европада 301, Россияда 2, Днестрбўйида эса 12 та участка очилган.

Россия ва Днестрбўйидаги участкалар сонининг кескин қисқартирилиши, кузатувчилар сўзларига кўра, мухолифат овозларини чеклаш мақсадида амалга оширилган. Европадаги диаспоранинг овозларига таяниб, у ерда эса участкалар сони кўпайтирилгани айтилмоқда.
Сайловда 15 та сиёсий партия, 4 та сиёсий блок ва 4 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда.
Парламентда жами 101 та ўрин мавжуд. Ундан жой олиш учун:
Мустақил номзодлар – 2%,
Партиялар – 5%,
Сайлов блоклари – 7% овоз тўплаши лозим.

Асосий кураш президент Майя Санду билан боғлиқ ҳокимиятдаги “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси ҳамда “Ватанпарварлар блоки” етакчилигидаги бирлашган мухолифат ўртасида кечмоқда”, – дейилади хабарда.

Сайлов арафасида бир қатор кўнгилсиз воқеалар рўй берган:
“Молдова юраги” партияси сайлов арафасида, “суд қарорига асосан”, 12 ойга тақиқланган ва сайловдан четлатилган.
“Буюк Молдова” партияси ҳам сиёсий майдондан олиб ташланган. Партия етакчиси, собиқ прокурор Виктория Фуртуне бу қарорни танқид қилди ва қаршилик кўрсатишга урунди.
Июль ойидаёқ Илан Шор бошчилигидаги “Ғалаба” мухолифат блоки рўйхатга олинмаган. Сабаб сифатида “ҳужжатларда хатолик ва қонунчиликка зид ҳаракатлар” кўрсатилган.

Маълум бўлишича, сайловда кузатувчилар ҳам чекловларга учраган. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси 30 тадан ортиқ халқаро ташкилот ва 120 нафар экспертга, жумладан, Россия вакилларига, аккредитациядан ўтишга рухсат бермаган.

Шунингдек, мамлакатда юздан ортиқ ОАВ, жумладан “Комсомольская правда”, “Аргументы и факты”, “Lenta.ru”, Sputnik Молдова агентлиги ва бошқа нашрлар блокланган.
Европа иттифоқи ва Россия бу ҳолатни диққат билан кузатмоқда. Яқин кунларда халқаро кузатувчилар ва ташкилотлар томонидан расмий баҳо берилиши кутилмоқда.
Инаугурация избранного президента Молдавии Майя Санду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2025
Эртага Молдовада энг нопок парламент сайловлари бўлиб ўтади
Янгиликлар лентаси
0