Жиззахда катта ва кичик АЭСлар қурилади - Ходжаев

© Getty Images / Anton PetrusАЭС
АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
"Росатом" билан қўшма лойиҳа - мамлакат тарихидаги илк АЭС бўлиб, ўзига хос аҳамиятга эга. Бир майдонда иккита йирик қувватли (1000 МВт) реактор ва иккита кичик (55 МВт) реактор қурилади.
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Жиззах вилоятида қуввати 2 ГВт бўлган катта атом электр станцияси ва 110 МВт бўлган кичик атом электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳрида ўтаётган “Жаҳон атом ҳафталиги” (GAW) халқаро форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев маълум қилди.
Россия “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ташкил этилган мазкур форум жаҳоннинг 100 тадан ортиқ мамлакатидан келган вакилларни бирлаштириб, глобал атом саноати истиқболларини муҳокама қилишга қаратилган.
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишМеждународный форум "Мировая атомная неделя"
Международный форум Мировая атомная  неделя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Международный форум "Мировая атомная неделя"
Жамшид Ходжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон энергетика соҳасида туб бурилиш босқичига қадам қўймоқда – республика ўз атом генерациясини йўлга қўяди. Бу ташаббус президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ва миллий энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

“Бугунги кунда биз уранни фақат хомашё сифатида эмас, балки якуний маҳсулот – электр энергияси шаклида ҳам ишлатишни мақсад қилганмиз. Бу Ўзбекистоннинг атом саноатидаги янги босқичидир”, – деди Ходжаев.

Маълумотларга кўра, атом станцияси ишга тушгач, йилига 15 миллиард киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу Ўзбекистоннинг 2030 йилгача тоза энергия улушини 40 фоиздан ошириш мақсадига хизмат қилади. Шу билан бирга, мамлакат 12 ГВт дан ортиқ қуёш ва шамол электр станцияларини ҳам барпо этишни режалаштирмоқда.
"Бизнинг "Росатом" билан ҳамкорликдаги лойиҳамиз мамлакат тарихидаги илк АЭС бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга. Жиззах вилоятидаги ягона майдончада ҳар бири 1000 МВт қувватга эга бўлган иккита йирик реактор ва ҳар бири 55 МВт қувватли иккита кичик реактор қурилади. Бундай комбинациялашган ёндашув бир вақтнинг ўзида 2,1 ГВт асосий қувват ишлаб чиқариш ва мослашувчан манёвр имкониятларини таъминлайди", — деди бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, йирик блоклар – барқарор асосий генерация, кичик реакторлар эса пик юкламаларни қоплаш ва қуёш ҳамда шамол каби ўзгарувчан манбаларни мувофиқлаштириш учун керак бўлади, дея изоҳ берди у.
Жамшид Ходжаев Ўзбекистоннинг атом энергетикасидаги янги йўналиши нафақат инфратузилмавий лойиҳа, балки стратегик ривожланиш концепцияси эканини таъкидлади. Мамлакат ҳозирда дунёдаги топ-10 уран ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, йилига 3,5 минг тоннадан ортиқ уран қазиб олади.
“Биз бу йўлда халқаро ҳамкорлик ва юқори технологияларни бирлаштирамиз. Россия билан имзоланган келишувлар, хусусан, АЭС қурилиши бўйича асосий шартлар ҳақидаги ҳужжат, бу борада муҳим қадам бўлди”, – деди Ходжаев.
Мазкур ҳужжат июнь ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланган бўлиб, унда “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда “турли қувватдаги блоклар бир майдонда барпо этиладиган ноёб лойиҳа” амалга оширилишини эълон қилган эди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон АЭС учун ёқилғини қачон олади
Россия ва Ўзбекистон АЭС қурилишининг асосий шартлари ҳақида келишиб олди
Ўзбекистондаги кичик қувватли АЭС учун реактор ускуналари ишлаб чиқариш бошланди
Жиззах вилоятида кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
Кам қувватли АЭС қуриш лойиҳаси қандай амалга оширилмоқда
АЭСнинг қурилиши Ўзбекистонда янги турдаги иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради
Атомная электростанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Россия АЭС қурилиши контекстида рад этиб бўлмайдиган шартларни таклиф қилмоқда — Раҳматов
Янгиликлар лентаси
0