https://sputniknews.uz/20250508/jizzax-kichik-quvvat-aes-sxema-49247750.html
Жиззах вилоятида кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
Жиззах вилоятида кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
“Росатом” иштирокида қуриладиган АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди. 08.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-08T11:02+0500
2025-05-08T11:02+0500
2025-05-08T11:02+0500
жамият
ўзбекистон
жиззах
аэс
россия
росатом
атом энергетикаси
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/08/49247133_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_e9aca64303e1fe5128470cdbb035ddd5.jpg
TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, дея хабар берди “Uzatom”агентлиги. Қайд этилишича, Энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда лойиҳанинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди ва кейинги аниқ қадамлар белгиланди. Йиғилиш доирасида “Атомстроэкспорт” АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилди. Илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиқди. Айтилишича, бу натижалар лойиҳа ҳужжатлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва объектнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди. Станция жойлашадиган майдонда табиий муҳит компонентлари бўйича узлуксиз кузатувлар давом эттирилмоқда, жумладан, сейсмик мониторинг, аэрометеорологик, гидрогеологик ва гидрологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Йиғилиш барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
https://sputniknews.uz/20250418/kam-quvvatli-aes-48943750.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/08/49247133_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_02ab0470c98c8be5a6bee97c27c81b75.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, жиззах, аэс, россия, росатом, атом энергетикаси, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
жамият, ўзбекистон, жиззах, аэс, россия, росатом, атом энергетикаси, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилоятида кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
“Росатом” иштирокида қуриладиган АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди.
TOШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, дея хабар берди
“Uzatom”агентлиги. Қайд этилишича, Энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда лойиҳанинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди ва кейинги аниқ қадамлар белгиланди.
Йиғилиш доирасида “Атомстроэкспорт” АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилди.
Илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиқди. Айтилишича, бу натижалар лойиҳа ҳужжатлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва объектнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлайди.
“Йиғилиш давомида Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, бу лойиҳани минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди.
Станция жойлашадиган майдонда табиий муҳит компонентлари бўйича узлуксиз кузатувлар давом эттирилмоқда, жумладан, сейсмик мониторинг, аэрометеорологик, гидрогеологик ва гидрологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Йиғилиш барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.