Путин: Россия АЭСлари дунёда энг талабгир

© Sputnik / POOL
/ Oбуна бўлиш
Путиннинг сўзларига кўра, ядровий энергетика технологияларининг тўлиқ занжири ва ишлаб чиқиш тажрибаси фақат Россияда бор.
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Россия атом электр станциялари (АЭС) дунёда энг талабгир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳридаги Жаҳон атом ҳафталиги халқаро форумида маълум қилди.
Асосий баёнотлар:
Дунёда янги технологик тартиб пайдо бўлмоқда. Тобора кўпроқ давлатлар тинч атом энергиясини узоқ муддатли, жадал ривожланиш имконияти деб билмоқда.
Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатлари ривожланиши тинч атом энергиясига талабни оширади.
Ядровий энергетика технологияларининг тўлиқ занжири ва ишлаб чиқиш тажрибаси фақат Россияда бор.
Тинч атом энергетикасини ривожлантириш ва ядро қуролини тарқатмаслик режими ўртасида мувозанатни сақлаши керак.
Сиёсий вазиятдан қатъи назар, Россия ядровий соҳада ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаради. Россия ўз ядровий ҳамкорларини қарам ҳолатга келтирмайди.
Россия тез орада қуруқликда ва сузувчи кичик атом электр станцияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.
Ер шарида уран захиралари 2090 йилгача ёки ундан ҳам олдинроқ тугаши мумкин.
2030 йилга бориб Россия дунёда биринчи ёпиқ ёқилғи циклли атом энергетика тизимини ишга туширади.
Путин Россия учун устувор вазифа улар қаерда жойлашганидан қатъи назар, атом энергетикаси объектларининг ядровий хавфсизлигини таъминлаш эканини қайд этди.
“Энг аввало, бизнинг мамлакатимиз учун мутлақо устувор вазифа улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ядро объектлари ва қурилмаларининг ядровий хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилишдир”, - деди Россия етакчиси.
Тадбир бошланиши олдидан Путин “Атом” павильонида хорижий делегациялар раҳбарлари билан мулоқот қилди. Учрашувда Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси, Беларусь президенти Александир Лукашенко, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Мьянма президенти вазифасини бажарувчи Мин Аун Хлайн, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқалар иштирок этди.

Международный форум "Мировая атомная неделя"
© Sputnik / POOL
/ Москвада 25-28 сентябрь кунлари Россия атом саноатининг 80 йиллигига бағишланган Жаҳон атом ҳафталиги халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирга 118 та давлат вакиллари ташриф буюрган.