https://sputniknews.uz/20250921/tramp-bmt-bosh-52135197.html
Трамп БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди
Трамп БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Доналд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этади.
2025-09-21T15:01+0500
2025-09-21T15:01+0500
2025-09-21T15:01+0500
дунёда
бмт
ақш
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/953/56/9535633_0:0:2932:1649_1920x0_80_0_0_267c33fdd5b3071fc1beda060c86b2a1.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди. Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, мажлис доирасида дунё кун тартибидаги энг долзарб мавзулар — Ғазо секторидаги ҳарбий можаро, Украинадаги уруш ва Эрон билан ядровий музокаралар муҳокама қилинади.Дональд Трамп 2021 йилдан буён илк бор БМТга расмий тарзда ташриф буюрмоқда. "Reuters"нинг фикрича, унинг халқаро саҳнага қайтаётгани ва 2026 йилги президентлик сайловлари арафасида ташқи сиёсатда фаолроқ бўлиш ниятини билдираётганини англатади.БМТ йиғинида асосий эътибор, хусусан, Ғазо секторидаги кескин вазият, Россия-Украина можаролари давомида юзага келган геосиёсий танглик ҳамда Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларга қаратилмоқда.Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда иштирок этиш учун бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Нью-Йорк шаҳрига парвоз амалга оширди.
https://sputniknews.uz/20250920/moskva-va-pekin-eron-52115410.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/953/56/9535633_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_cc51171ee8eed8d98a1f3b25df7a3c39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш президенти доналд трамп бирлашган миллатлар ташкилоти ассамблея
ақш президенти доналд трамп бирлашган миллатлар ташкилоти ассамблея
Трамп БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди
Reuters: кун тартибига Ғазо, Украина ва Эрон масалалари қўйилган.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди. Бу ҳақда "Reuters" нашри
хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мажлис доирасида дунё кун тартибидаги энг долзарб мавзулар — Ғазо секторидаги ҳарбий можаро, Украинадаги уруш ва Эрон билан ядровий музокаралар муҳокама қилинади.
“БМТ бош котиби Антониу Гутерриш жорий сиёсий вазиятни “хавфли даражада беқарор” деб баҳолади ва Ассамблея доирасидаги музокаралар глобал хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидлади”, – дейди нашр.
Дональд Трамп 2021 йилдан буён илк бор БМТга расмий тарзда ташриф буюрмоқда. "Reuters"нинг фикрича, унинг халқаро саҳнага қайтаётгани ва 2026 йилги президентлик сайловлари арафасида ташқи сиёсатда фаолроқ бўлиш ниятини билдираётганини англатади.
БМТ йиғинида асосий эътибор, хусусан, Ғазо секторидаги кескин вазият, Россия-Украина можаролари давомида юзага келган геосиёсий танглик ҳамда Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларга қаратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда иштирок этиш учун бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Нью-Йорк шаҳрига парвоз
амалга оширди.