Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун АҚШга етиб борди
Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун АҚШга етиб борди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон раҳбари 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.