https://sputniknews.uz/20250920/moskva-va-pekin-eron-52115410.html
Москва ва Пекин Эронга қарши санкцияларни бекор қилишни қўллаб-қувватлади
Москва ва Пекин Эронга қарши санкцияларни бекор қилишни қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
Санкцияларни олти ойга кечиктириш Эрон ва МАГАТЭ орасидаги келишувларни амалга оширишга имкон беради. 20.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-20T16:53+0500
2025-09-20T16:53+0500
2025-09-20T16:56+0500
россия
хитой
бмт
санкция
санкциялар рўйхати
эрон
европа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/03/34575830_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7c281dacf3eacb4d991f21c12c1c19bc.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия, Хитой, Покистон ва Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Теҳронга қарши санкцияларни тиклаш бўйича йиғилишида Эронга нисбатан илгари қабул қилинган санкцияларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Россия ТИВ.Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Европанинг айрим давлатлари Эронга қарши санкциялар режимини бекор қилишга қарши чиққан. 19 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди. Бу 27 сентябрдан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан амалга оширилиши кутилаётган чекловларнинг қайта тикланишига олиб келади.Россия Ташқи ишлар вазирлиги қайд этишига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилган "Санкцияларни амалга оширишни олти ойга техник кечиктириш" тўғрисидаги Россия-Хитой резолюцияси — Эрон ва МАГАТЭ ўртасида Қоҳирада 9 сентябрь куни эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун реал имконият яратади.
хитой
эрон
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/03/34575830_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_5451d60ab442953b3fc84e4569bb20d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, хитой, бмт, санкция, санкциялар рўйхати, эрон, европа
россия, хитой, бмт, санкция, санкциялар рўйхати, эрон, европа
Москва ва Пекин Эронга қарши санкцияларни бекор қилишни қўллаб-қувватлади
16:53 20.09.2025 (янгиланди: 16:56 20.09.2025) Санкцияларни олти ойга кечиктириш Эрон ва МАГАТЭ орасидаги келишувларни амалга оширишга имкон беради.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия, Хитой, Покистон ва Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Теҳронга қарши санкцияларни тиклаш бўйича йиғилишида Эронга нисбатан илгари қабул қилинган санкцияларининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Россия ТИВ.
"19 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида Россия Хитой, Жазоир ва Покистон билан биргаликда Эрон Ислом Республикасига нисбатан илгари қабул қилинган санкция резолюцияларини бекор қилишни давом эттириш тарафдори эканини қатъий билдирди", - дейилади хабарда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Европанинг айрим давлатлари Эронга қарши санкциялар режимини бекор қилишга қарши чиққан.
"Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлмаган айрим Европа давлатлари ўзларининг номақбул позицияларига бошқаларни ҳам бўйсунишга мажбур қилишга уринмоқда", — дейилади ҳисоботда.
19 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкцияларни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни рад этди. Бу 27 сентябрдан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан амалга оширилиши кутилаётган чекловларнинг қайта тикланишига олиб келади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги қайд этишига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилган "Санкцияларни амалга оширишни олти ойга техник кечиктириш" тўғрисидаги Россия-Хитой резолюцияси — Эрон ва МАГАТЭ ўртасида Қоҳирада 9 сентябрь куни эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун реал имконият яратади.