Радар жарималарини қўллаш муддати бир ой билан чекланади — Сенат

© Foto : Сенат Олий мажлисаҚўмита мажлисида бир қатор қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди
Қўмита мажлисида бир қатор қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Oбуна бўлиш
Сенат пиротехника ва радар жарималарига доир қонунларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар кечикишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

“Янги тартибга кўра, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима қўллаш муддати бир ой билан чекланади. Кам аҳамиятли қоидабузарликлар бўйича эса огоҳлантириш чораси қўлланилиши назарда тутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Ушбу борада “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, "Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, сўнгги уч йилда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланганлар сони ортмоқда:
2022 йилда — 1 997 нафар,
2023 йилда — 1 342 нафар,
2024 йилда — 2 891 нафар шахс жавобгарликка тортилган.
Шу боис, пиротехника воситаларининг эркин ва чекланган муомаласини қонуний асосда белгилаш ва жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мажлисда, шунингдек, “Валюта, қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш” тўғрисидаги қонун ҳам кўриб чиқилган.

Айни қонунда соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, ноқонуний муомала ҳолатларига чек қўйиш ва жиноят жавобгарлиги чораларини аниқлаштириш кўзда тутилган.
Отражение иконки видеохостинга YouTube в зрачке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Ўзбекистонда тақиқланган контентнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0