Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда божхона жараёнлари соддалаштирилмоқда

© Foto : Пресс-служба ЕЭК Вопросы таможенного декларирования обсудили в ЕЭК
Вопросы таможенного декларирования обсудили в ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Oбуна бўлиш
Электрон имзолар тартибини тизимлаштириш, декларацияни ўзгартириш имконини кенгайтирилш, контейнер маълумотларидан фойдаланиш жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий комиссиясида (EИК) божхона декларацияларини тартибга солиш ва электрон маълумот алмашишни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда декларацияларда товарлар ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда юбориш ва уларни ўзгартириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилинди.
Йиғилиш натижалари:
Декларацияни ўзгартириш тартибини кенгайтириш: Қозоғистоннинг таклифига биноан, товар декларациясида ўзгартириш киритиш имкониятлари кўпайтирилди. Эндиликда ҚҚС тўловини кредит усули билан амалга ошириш мумкин бўлади.
Электрон имзолар тартибини тизимлаштириш: Декларацияни рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи имзолар белгиланиши тартибини стандартлаштириш масалалари, хусусан АТА карнети бўйича ҳаракат қилаётган товарларга нисбатан ягона тизим жорий этиш муҳокама қилинди.
Контейнер маълумотларидан фойдаланиш: Россия Федерациясининг ташаббуси билан декларацияларда контейнерлар ҳақидаги кодланган маълумотлардан кенгроқ фойдаланиш йўллари кўриб чиқилди.
ЕИКнинг божхона иттифоқи доирасидаги декларацияларни расмийлаштириш тартиби 2010 йил 20 майдаги № 257-сонли қарори билан, декларация рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш, транзит декларацияси ва транспорт воситаси декларациясини расмийлаштириш тартиби 2024 йил 17 декабрдаги № 141-сонли қарори билан, декларацияга маълумот қўшиш (ўзгартириш) тартиби эса 2013 йил 10 декабрдаги № 289-сонли қарори билан белгиланган.
Министр по энергетике и инфраструктуре ЕЭК Арзыбек Кожошев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ўсишининг муҳим омили нимада
Янгиликлар лентаси
0