https://sputniknews.uz/20250920/uzbekistan--jordan-agro-soha-hamkorlik-52104006.html
Ўзбекистон ва Иордания аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Иордания аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Иордания қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув оътказиб, коъп тармоқли ҳамкорлик қилишга келишиб олди
2025-09-20T11:21+0500
2025-09-20T11:21+0500
2025-09-20T11:21+0500
иқтисод
ўзбекистон
иордания
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52103841_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_9c6562ec07ef3cf5ac5273dd1c048e89.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Иордания қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув оътказиб, коъп тармоқли ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Оъзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум боълишича, оъзбек делегациясига қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров бошчилик қилган. Сафар доирасида Иордания қишлоқ хўжалиги вазири Абдулҳалим Саэб билан учрашув ўтказилиб, икки мамлакат ўртасидаги аграр ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинган.Шунингдек, чорвачилик йўналишида “Авасси” зотли қўйларни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилини ҳам айтилмоқда. Иордания дастлабки босқичда тўрт бош қўй ҳадъя қилиши ва музлатилган уруғ материалларини юборишини билдирган.Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларини алмашиш ва генетик банклар ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришгани алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг ўсимликлар генетик ресурслари бўйича халқаро шартномага қўшилиш масаласи ҳам кўтарилган.Ушбу тадбир орқали икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва йирик импортёр компаниялар, инвесторлар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсад қилингани айтилмоқда.Маълумот ўрнида шу айтиш мумкинки, Иордания – қурғоқчил иқлим шароитида ҳам самарали деҳқончилик олиб бораётган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат шўр ва сув танқис ҳудудларда экин етиштириш, томчилатиб суғориш ва ресурсларни тежамкор бошқариш бўйича катта тажрибага эга.
https://sputniknews.uz/20250826/uzbekistan-jordan-ortasi-hujjatlar-imzolanish-royxat-51525556.html
ўзбекистон
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52103841_99:0:1236:853_1920x0_80_0_0_0b71ce193fbc080468499188520b6fb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иордания қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик жамшид абдузухуров
ўзбекистон иордания қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик жамшид абдузухуров
Ўзбекистон ва Иордания аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтиради
Икки мамлакат шўр ва сув танқислигига чидамли экин навларини маҳаллийлаштириш, шунингдек, чорвачилик йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Иордания қишлоқ хўжалиги вазири билан учрашув оътказиб, коъп тармоқли ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Оъзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум боълишича, оъзбек делегациясига қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров бошчилик қилган. Сафар доирасида Иордания қишлоқ хўжалиги вазири Абдулҳалим Саэб билан учрашув ўтказилиб, икки мамлакат ўртасидаги аграр ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинган.
“Музокаралар давомида шўрга ва сув танқислигига чидамли помидор, буғдой ва арпа навларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Бунда Ўзбекистондаги синов далаларида тажрибалар ўтказилиб, натижалар асосида янги агротехнологиялар жорий этилиши кўзда тутилган”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, чорвачилик йўналишида “Авасси” зотли қўйларни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилини ҳам айтилмоқда. Иордания дастлабки босқичда тўрт бош қўй ҳадъя қилиши ва музлатилган уруғ материалларини юборишини билдирган.
Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларини алмашиш ва генетик банклар ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришгани алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг ўсимликлар генетик ресурслари бўйича халқаро шартномага қўшилиш масаласи ҳам кўтарилган.
Учрашув якунида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва “Made in Uzbekistan” бренди остида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини Иорданияда ташкил этиш режалаштирилди.
Ушбу тадбир орқали икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва йирик импортёр компаниялар, инвесторлар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсад қилингани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида шу айтиш мумкинки, Иордания – қурғоқчил иқлим шароитида ҳам самарали деҳқончилик олиб бораётган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакат шўр ва сув танқис ҳудудларда экин етиштириш, томчилатиб суғориш ва ресурсларни тежамкор бошқариш бўйича катта тажрибага эга.