Ўзбекистон ва Иордания ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди - рўйхат

© Пресс-служба президента УзбекистанаРезультаты переговоров закреплены соглашениями
Результаты переговоров закреплены соглашениями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасида виза талабларини бекор қилиш тўғрисида, шунингдек, туризм ва олий таълимда ҳамкорлик, ҳаво қатнови каби соҳаларда жами 15 та битим имзоланди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Иордания подшоҳи Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:
Экстрадиция тўғрисида битим;
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.
Король Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Мирзиёев ҳамроҳлигида Иордания подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0