Мирзиёев ҳамроҳлигида Иордания подшоҳи Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаКороль Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда
Король Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди ҳамда "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар.
Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бири Қусам ибн Аббос ва бошқа арбобларнинг мақбараларидан ташкил топган. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Расман Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Фотима ва куёви Али ибн Абу Толибнинг авлодлари ҳисобланган Ҳошимийлар сулоласи вакили бўлган Иордания подшоҳи Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаКороль Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда
Король Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Король Иордании ознакомился с историческими памятниками Самарканда
Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида Иордания делегациясига буюк саркарданинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди.
Давлат раҳбарлари Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуасини ҳам зиёрат қилдилар.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари Самарқанд халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКороль Иордании посетил историко-этнографический парк "Вечный город"
Король Иордании посетил историко-этнографический парк Вечный город - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Король Иордании посетил историко-этнографический парк "Вечный город"
Олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмаларни томоша қилди. Рақс жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.
Король Иорданского Хашимитского Королевства Абдалла II ибн аль-Хусейн прибыл в Узбекистон с государственным визитом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандга келди
Янгиликлар лентаси
0