Республика онкология ва радиология марказига янги директор тайинланди

© Foto : Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Республика онкология ва радиология марказига янги директор тайинланди
Республика онкология ва радиология марказига янги директор тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Oбуна бўлиш
Туркиялик мутахассисга онкология хизматини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш вазифаси юкланди.
ТОШКЕНТ, 20 – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Кая Седат Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.

Янги директорга энг сўнгги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш, жойларда скрининг тадбирларини кенгайтириш, сунъий интеллект ва инновацион технологияларни қўллаш, рақамлаштириш ва шаффофликни таъминлаш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш каби масъулиятли вазифалар топширилган.

Кая Седат 2011–2018 йилларда Сакарая университетининг клиник шифохонаси ва Сакарая давлат шифохоналари иттифоқида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Сакарая соғлиқни сақлаш бошқармасида вице-президент ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган, тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган йиғилишда республика ихтисослаштирилган клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларнинг бошқарувига замонавий, профессионал менежерларни жалб қилиш таклифи билдирилган эди.
Шавкат Мирзиёев тиббиётни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Президент тиббиётни ривожлантиришнинг янги чоралари билан танишди
Янгиликлар лентаси
0