https://sputniknews.uz/20250920/shavkat-mirziyoev-tibbiyot-rivoj-taqdimot-52102373.html
Президент тиббиётни ривожлантиришнинг янги чоралари билан танишди
Президент тиббиётни ривожлантиришнинг янги чоралари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва уларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди
2025-09-20T10:47+0500
2025-09-20T10:47+0500
2025-09-20T10:47+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
соғлиқ
ислоҳотлар
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52102201_0:0:1240:697_1920x0_80_0_0_a028c9652767eb199de7ab7e01a233e0.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва уларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот билан танишди. Тиббий хизматни аҳолига яқинлаштиришЎзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг халқаро тажрибага асосланган ва тиббиётни аҳолига яқинлаштиришга қаратилган янги модели ривожлантирилмоқда. Шу асосда кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари ягона ёндашув асосида ривожлантирилмоқда. Бундан кутилаётган натижалар:Профессионал бошқарув Барча республика ихтисослаштирилган клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларнинг бошқарувига замонавий, профессионал менежерларни жалб қилиш таклифи билдирилди. Клиник протоколларни янгилашКлиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш давом этмоқда: ҳозиргача 400 таси қайта кўрилди, йил охиригача бу кўрсаткич икки баравар ошади. Осиё тараққиёт банки кўмагида уч мингдан зиёд тиббий хизматлар учун тарифлар методологияси ишлаб чиқилмоқда.Бунда халқаро тажриба асосида диагностика ва даволаш стандартлари ишлаб чиқилиши, миллий клиник протоколлар яратилиши, янги технологиялар жорий қилиниши, марказларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилиши, юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг шаффоф ва адолатли тизими яратилиши шартлиги таъкидланди.Она сути муаммосиОна сути билан озиқлантириш муаммоси бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда. ЖССТ 2030 йилга қадар 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантиришни тавсия этган. Ушбу мақсадга эришиш мақсадида Ўзбекистонда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади.Унга кўра тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ўтказилади.Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштирилади.
https://sputniknews.uz/20250912/rossiyalik-shifokorlar-ozbekiston-51921737.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52102201_0:0:930:697_1920x0_80_0_0_cf1f3b8a586009afac779af59c1adc7f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президент шавкат мирзиёев соғлиқни сақлаш ислоҳот чора-тадбир тақдимот
ўзбекистон президент шавкат мирзиёев соғлиқни сақлаш ислоҳот чора-тадбир тақдимот
Президент тиббиётни ривожлантиришнинг янги чоралари билан танишди
Тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, профессионал бошқарув ўрнатиш, клиник протоколларни янгилаш ва она сути муаммосини ҳал қилиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва уларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот билан танишди.
Тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш
Ўзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг халқаро тажрибага асосланган ва тиббиётни аҳолига яқинлаштиришга қаратилган янги модели ривожлантирилмоқда. Шу асосда кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари ягона ёндашув асосида ривожлантирилмоқда.
Бундан кутилаётган натижалар:
Оилавий шифокорлар улушини 70 фоизга етказиш,
Рақамлаштириш орқали тиббиёт ходимларининг иш юкламасини учдан бир қисмга камайтириш,
Бирламчи бўғин хизматларидан қониқиш даражасини 85 фоиздан ошириш,
Тиббиёт ходимлари маошини уларнинг касбий самарадорлигига боғлаш.
Барча республика ихтисослаштирилган клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларнинг бошқарувига замонавий, профессионал менежерларни жалб қилиш таклифи билдирилди.
Президент яна бешта марказга хорижий профессионал менежерларни жалб қилиш ёки уларни хориждаги нуфузли клиникалар бошқарувига бериш имкониятини ўрганишга топшириқ берди.
Клиник протоколларни янгилаш
Клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш давом этмоқда: ҳозиргача 400 таси қайта кўрилди, йил охиригача бу кўрсаткич икки баравар ошади.
Осиё тараққиёт банки кўмагида уч мингдан зиёд тиббий хизматлар учун тарифлар методологияси ишлаб чиқилмоқда.
Бунда халқаро тажриба асосида диагностика ва даволаш стандартлари ишлаб чиқилиши, миллий клиник протоколлар яратилиши, янги технологиялар жорий қилиниши, марказларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилиши, юқори малакали мутахассислар жалб этилиши, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг шаффоф ва адолатли тизими яратилиши шартлиги таъкидланди.
Она сути билан озиқлантириш муаммоси бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда. ЖССТ 2030 йилга қадар 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантиришни тавсия этган. Ушбу мақсадга эришиш мақсадида Ўзбекистонда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади.
Унга кўра тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ўтказилади.
Қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чекланади.
Болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштирилади.