https://sputniknews.uz/20250913/bmtda-142-davlat-falastin-davlati-tuzishni-yoqladi-51940914.html
БМТнинг 142 аъзоси Фаластин давлати тузишни ёқлаб овоз берди
БМТнинг 142 аъзоси Фаластин давлати тузишни ёқлаб овоз берди
Sputnik Ўзбекистон
Нью-Йорк декларацияси — 15 ой ичида суверен Фаластин давлатини барпо этишни назарда тутади. 13.09.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-09-13T11:51+0500
2025-09-13T11:51+0500
2025-09-13T12:01+0500
бмт
исроил
фаластин
можаро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27976796_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_1beda299f5ccf7251b24dd1afac70eea.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси жума куни Фаластин можаросини “икки халқ учун икки давлат ечими” тамойили асосида ҳал қилишни назарда тутувчи "Нью-Йорк декларацияси"ни маъқулловчи резолюция лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги хабар бермоқда. БМТдаги Фаластиннинг доимий кузатувчиси декларацияни қўллаб-қувватлаган давлатларга миннатдорчилик билдирди ва "ҳалигача уруш ва вайронагарчилик тарафида туриб олганларни" ақл овозига қулоқ солишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу декларация бутун Яқин Шарқда интеграцияга йўл очади ва минтақага ривожланиш ва ҳамкорлик учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.Маълумот учун, 2025 йил июль ойида Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида Франция ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасида Исроил-Фаластин можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш ва “икки давлат ечими” тамойилини амалга оширишга йўналтирилган қадамлар белгилаб берилган эди. ОАВда унга "Нью-Йорк декларацияси" деб ном беришган.Халқаро ҳамжамият Фаластин давлатини тан олишни кенгайтиришда давом этмоқда. 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, БМТга аъзо 193 давлатдан 147 таси ёки тахминан 76 фоизи Фаластинни тан олган.
https://sputniknews.uz/20250610/mirziyoev-gazo-muammo-echim-49831599.html
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27976796_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_213238360e98cf2b61be2d45a06397e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт, исроил, фаластин, можаро
бмт, исроил, фаластин, можаро
БМТнинг 142 аъзоси Фаластин давлати тузишни ёқлаб овоз берди
11:51 13.09.2025 (янгиланди: 12:01 13.09.2025) Нью-Йорк декларацияси — 15 ой ичида суверен Фаластин давлатини барпо этишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси жума куни Фаластин можаросини “икки халқ учун икки давлат ечими” тамойили асосида ҳал қилишни назарда тутувчи "Нью-Йорк декларацияси"ни маъқулловчи резолюция лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
"Нью-Йорк декларацияси" резолюциясини ёқлаб 142 та давлат овоз берди, 10 та давлат қарши бўлди ва 12 та давлат бетараф қолди, дейилади хабарда.
БМТдаги Фаластиннинг доимий кузатувчиси декларацияни қўллаб-қувватлаган давлатларга миннатдорчилик билдирди ва "ҳалигача уруш ва вайронагарчилик тарафида туриб олганларни" ақл овозига қулоқ солишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу декларация бутун Яқин Шарқда интеграцияга йўл очади ва минтақага ривожланиш ва ҳамкорлик учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.
Маълумот учун, 2025 йил июль ойида Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида Франция ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳасида Исроил-Фаластин можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш ва “икки давлат ечими” тамойилини амалга оширишга йўналтирилган қадамлар белгилаб берилган эди. ОАВда унга "Нью-Йорк декларацияси" деб ном беришган.
"Нью-Йорк декларацияси" — 15 ойлик режа доирасида босқичма-босқич суверен Фаластин давлатини барпо этишни назарда тутади. Декларация шунингдек Ғазода тинчлик учун мустаҳкам асос яратиш, ХАМАСни қуролсизлантириш, гаровга олинганларни озод қилиш ва Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш каби вазифаларни белгилайди.
Халқаро ҳамжамият Фаластин давлатини тан олишни кенгайтиришда давом этмоқда. 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, БМТга аъзо 193 давлатдан 147 таси ёки тахминан 76 фоизи Фаластинни тан олган.