Хориждан бир ой ичида 1,3 минг фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

© Sputnik / Владимир СергеевПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Oбуна бўлиш
Қийин вазиятга қолган энг кўп фуқаро Россиядан қайтарилган - 993 киши.
ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 15 та хорижий мамлакатда қийин вазиятга қолган 1300 фуқарога ватанга қайтишга ёрдам берди. Бу ҳақда мамлакат Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, улар 30 июлдан 30 августгача давом этган “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси доирасида қайтарилди.
Миграция агентлиги ахборот хизмати бошлиғи-директор матбуот котиби Меҳрожиддин Дархоновнинг сўзларига кўра, Россиядан 993 киши, Туркиядан 106 киши, АҚШдан 56 киши, Қозоғистондан 39 киши қайтарилган.
Бундан ташқари, Жанубий Корея (8 киши), Арманистон (4 киши), Ҳиндистон, Япония, Беларусь, Польша (3 нафардан), Миср (2 киши), Қирғизистон, Саудия Арабистони, Латвия, Озарбайжондан (бир нафардан) фуқаролар оиласи бағрига қайтарилди.
Аниқлик киритилишича, қайтарилганларнинг 654 нафар аёллар ва 438 нафари эса болалар ташкил этади. Хорижда депортация марказларида бўлган 163 киши ҳам ватанга олиб келинган.
Таъкидланишича, ҳозир Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъул идоралар, бандлик ва ижтимоий ҳимоя органлари хориждан қайтарилган фуқароларни реинтеграция қилишга оид тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хабарда бундай тадбирлар давом эттирилиши қўшимча қилинган.
Пассажиры у электронных табло с информацией о вылете в международном аэропорте имени Ислама Каримова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Россияга 2025 йилда келган хорижликларнинг асосий қисмини ўзбекистонликлар ташкил қилди
Янгиликлар лентаси
0