https://sputniknews.uz/20250804/ozbekiston-51025763.html
Ўзбекистон хориждаги депортация марказларида сақланаётган фуқароларни қайтаради
Ўзбекистон хориждаги депортация марказларида сақланаётган фуқароларни қайтаради
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи навбатда АҚШ, Жанубий Корея, Россия каби жами 8 та давлатдаги депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар қайтарилади. Мурожаат учун Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot гаёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
2025-08-04T11:00+0500
2025-08-04T11:00+0500
2025-08-04T11:00+0500
миграция
мигрантлар
миграция агентлиги
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45951604_0:99:3289:1949_1920x0_80_0_0_6eee945f3157161958f3cc97af8b5f38.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш мақсад қилинган.Қайд этилишича, биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.1 август куни ўтган йиғилишда акциясини самарали ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, элчихона ва консулликлар 7 августга қадар хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайди ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этади.15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборади. Миграция агентлиги тақдим этилган рўйхат асосида 1−3 иш куни ичида самолётга чипталар харид қилади.Фуқаро миграция агентлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилса, агентлик ходимлари 1−2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кунда чипта билан таъминлайди.Мурожаат учун Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot гаёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20250429/rossiya-ozbekiston-maqom-rasmiylashtirish-49088383.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45951604_280:0:3011:2048_1920x0_80_0_0_806e6960b6cbe580e530cb27e68bf00f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ватанга қайтариш хайрия акцияси ўзбекистон мурожаат маълумот
ватанга қайтариш хайрия акцияси ўзбекистон мурожаат маълумот
Ўзбекистон хориждаги депортация марказларида сақланаётган фуқароларни қайтаради
Биринчи навбатда АҚШ, Жанубий Корея, Россия каби 8 та мамлакат депортация марказларида сақланаётган ўзбекистонлик аёллар ва болалар қайтарилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан 30 июлдан 30 августгача "Ватанга қайтариш" номли хайрия акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш мақсад қилинган.
Қайд этилишича, биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.
1 август куни
ўтган йиғилишда акциясини самарали ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, элчихона ва консулликлар 7 августга қадар хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайди ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этади.
15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборади. Миграция агентлиги тақдим этилган рўйхат асосида 1−3 иш куни ичида самолётга чипталар харид қилади.
Фуқаро миграция агентлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилса, агентлик ходимлари 1−2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кунда чипта билан таъминлайди.
Мурожаат учун Миграция агентлигининг хориждаги
ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги
ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot гаёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.