Трамп ЕИни Хитой ва Ҳиндистонга қарши гижгижламоқда

© REUTERS / Carlos BarriaЭкс-президент США Дональд Трамп
Экс-президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Oбуна бўлиш
Унинг асосий мақсади – Хитой ва Ҳиндистон импортига 100% бож жорий этиш орқали Россия қарорларига таъсир ўтказиш.
ТОШКЕНТ, 10-сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқини Москвага босим ўтказиш мақсадида Хитой ва Ҳиндистондан импорт қилинадиган маҳсулотларга 100% бож жорий этишга даъват этди. Бу ҳақда "Financial Times" ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Маълумотларга кўра, Трамп ушбу таклифни яқинда Вашингтонда ўтган АҚШ ва Европа Иттифоқи амалдорлари йиғилишига телефон орқали уланганда билдирган. Унда Украинадаги можаро ортидан Россия учун иқтисодий харажатларни ошириш стратегиялари муҳокама қилинган.

"Financial Times" инсайдери Трампнинг сўзларини маълум қилди: “Аниқ ёндашув шундай: келинг, ҳаммамиз қатъий тарифларни жорий қилайлик ва хитойликлар нефть сотиб олишни тўхтатишга рози бўлмагунча уларни сақлаб турамиз”.

АҚШнинг бошқа бир амалдори эса Нью-Деҳли ва Хитойга нисбатан жорий этилган чораларни худди шу қийматда такрорлашга тайёр эканлигини айтгани ҳам газетада ошкор қилинган.
Трамп ютқазди: Ҳиндистон АҚШга бўйсунмади
Хабарига кўра, Европа Иттифоқи аллақачон Россия энергия ресурсларини импорт қилгани учун Хитойга қарши эҳтимолий иккиламчи санкцияларни муҳокама қилишни бошлаган. Аммо музокаралар ҳозирча “дастлабки босқичда” бўлиб, уларнинг муваффақияти АҚШнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқлиги айтилган.
Бундан бир қанча муддат илгари Трамп Ҳиндистонни бир томонликда айблаб, Ню-Деҳли сотиб олаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Россияга тегишли эканлигини иддао қилган ва ҳинд товарларига 50% бож киритган эди.
Визит председателя Госдумы РФ В. Володина в Индию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2025
ОАВ: Ҳиндистоннинг АҚШдан ҳафсаласи пир бўлди
Янгиликлар лентаси
0