https://sputniknews.uz/20250907/hindiston-aqsh-51790054.html
ОАВ: Ҳиндистоннинг АҚШдан ҳафсаласи пир бўлди
ОАВ: Ҳиндистоннинг АҚШдан ҳафсаласи пир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Гарчанд бошқа давлатлар Ҳам Россиядан нефть сотиб олаётган бўлса ҳам, АҚШ қўллаган чоралар айнан Ҳиндистонга нисбатан кўрилмоқда
2025-09-07T16:23+0500
2025-09-07T16:23+0500
2025-09-07T16:23+0500
дунёда
ҳиндистон
ақш
нефть
савдо
танқид
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51574591_0:0:3013:1696_1920x0_80_0_0_122aebda0288e613ef16494ac30f1928.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳиндистон амалдорлари Россия нефтини харид қилиш бўйича божлар ва келишмовчиликлар туфайли АҚШнинг ишончли савдо ҳамкори эканлигига шубҳа билдирмоқда, дея хабар қилди "The New York Times" (NYT).Газетанинг маълум қилинишича, Ҳиндистон расмийлари бу воқеа муносабатларга узоқ муддатли зарар етказиши эҳтимоли юқори эканлигини очиқчасига таъкидлашмоқда.Шунингдек, исмини ошкор этмаслик шарти билан сўзга чиққан юқори лавозимли амалдорнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда Россия нефти ва божлари бўйича келишмовчиликлар ҳал қилинган тақдирда ҳам, сўнгги бир неча ой Ҳиндистон сиёсатчиларига узоқ йиллар давомида АҚШнинг ишончсизлигини эслатиб туриши айтилган.Оқ уй раҳбари Доналд Трамп томонидан жорий этилган Ҳиндистондан импорт учун қўшимча 25 фоизлик бож август ойи охирида кучга кирди, умумий ставка 50 фоизга етди – бу АҚШ томонидан ўрнатилган энг юқори тарифлардан биридир.Бунга Россия нефтини харид қилиш сабаб бўлгани айтилган – Америка маъмурлари 2022 йилдан бери унинг Ҳиндистон импортидаги улуши бир фоиздан 42 фоизгача ошганини иддао қилишган. Шу билан бирга, гарчи Нью-Деҳли божлар 15 фоиз даражасида қолишини кутган бўлса-да, савдо музокараларининг беш босқичи муваффақиятсизликка учраган.Трамп ютқазди: Ҳиндистон АҚШга бўйсунмадиҚайд этиш жоизки, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандхир Жайсвал янги тарифларни асоссиз деб баҳолади. У ўз мамлакатининг ҳар қандай йирик иқтисодиёт сингари миллий манфаатларни ҳимоя қилиш чораларини кўришини айтган.Шу билан бирга, Нью-Деҳли келгусида муросага келишга тайёрлигини билдирмоқда ва битим тузилишига умид қилмоқда. Ҳиндистон ҳукумати, шунингдек, Америка танқидининг селективлигига эътибор қаратди, чунки Россия нефтини Хитой ва Европа Иттифоқи сотиб олишда давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20250902/tramp-hindiston-tandiq-51682307.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51574591_282:0:3013:2048_1920x0_80_0_0_729b3d5ec33f7b65b6839d015082ac4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия нефть ақш чора ҳиндистон бож танқид норозилик
россия нефть ақш чора ҳиндистон бож танқид норозилик
ОАВ: Ҳиндистоннинг АҚШдан ҳафсаласи пир бўлди
Хитой ва Европа иттифоқи ҳам худди Ҳиндистон каби РФ нефтини харид қилаётган бўлсада, айнан Нью-Деҳли оқ уй босимига учраётганидан норози.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳиндистон амалдорлари Россия нефтини харид қилиш бўйича божлар ва келишмовчиликлар туфайли АҚШнинг ишончли савдо ҳамкори эканлигига шубҳа билдирмоқда
, дея
хабар қилди "The New York Times" (NYT).
Газетанинг маълум қилинишича, Ҳиндистон расмийлари бу воқеа муносабатларга узоқ муддатли зарар етказиши эҳтимоли юқори эканлигини очиқчасига таъкидлашмоқда.
Шунингдек, исмини ошкор этмаслик шарти билан сўзга чиққан юқори лавозимли амалдорнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда Россия нефти ва божлари бўйича келишмовчиликлар ҳал қилинган тақдирда ҳам, сўнгги бир неча ой Ҳиндистон сиёсатчиларига узоқ йиллар давомида АҚШнинг ишончсизлигини эслатиб туриши айтилган.
"Амалдор вазиятни риторик савол билан ифодалади: агар сиз мени тўрт марта калтаклаб, кейин музқаймоқ берсангиз, бу энди ҳаммаси жойида эканини англатадими?" - дейилади материалда.
Оқ уй раҳбари Доналд Трамп томонидан жорий этилган Ҳиндистондан импорт учун қўшимча 25 фоизлик бож август ойи охирида кучга кирди, умумий ставка 50 фоизга етди – бу АҚШ томонидан ўрнатилган энг юқори тарифлардан биридир.
Бунга Россия нефтини харид қилиш сабаб бўлгани айтилган – Америка маъмурлари 2022 йилдан бери унинг Ҳиндистон импортидаги улуши бир фоиздан 42 фоизгача ошганини иддао қилишган. Шу билан бирга, гарчи Нью-Деҳли божлар 15 фоиз даражасида қолишини кутган бўлса-да, савдо музокараларининг беш босқичи муваффақиятсизликка учраган.
Қайд этиш жоизки, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандхир Жайсвал янги тарифларни асоссиз деб баҳолади. У ўз мамлакатининг ҳар қандай йирик иқтисодиёт сингари миллий манфаатларни ҳимоя қилиш чораларини кўришини айтган.
Шу билан бирга, Нью-Деҳли келгусида муросага келишга тайёрлигини билдирмоқда ва битим тузилишига умид қилмоқда. Ҳиндистон ҳукумати, шунингдек, Америка танқидининг селективлигига эътибор қаратди, чунки Россия нефтини Хитой ва Европа Иттифоқи сотиб олишда давом этмоқда.