Трамп ютқазди: Ҳиндистон АҚШга бўйсунмади
19:10 28.08.2025 (янгиланди: 12:08 29.08.2025)

© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Трамп Ҳиндистонга босимни ошириб юборди, лекин барибир қатъий "йўқ" жавобини олди. Ҳиндистон ўз обрўйини пулдан устун кўрди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ҳиндистоннинг геосиёсий аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин: энг йирик аҳоли сони, ўрта муддатли келажакда дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиш истиқболи, энг қадимги цивилизация ва муҳим географик жойлашув.
Ривожланган давлатларда юқори лавозимларда ишлаётган нуфузли ва кўп сонли ҳинд эмиграцияси ҳам глобал ўйинда сезиларли омил ҳисобланади. Масалан бугун Америка маъмуриятида ҳиндлар мисли кўрилмаган миқёсда намоён бўлмоқда: иккинчи хоним, яъни вице-президентнинг рафиқаси, ФҚБ раҳбари келиб чиқиши ҳиндистонлик ва Миллий разведка агентлигини бошлиғи — индуизм дини вакили.
Сўнгги кунларда Ғарб ОАВлари Доналд Трамп Нарендра Моди билан тўрт марта телефонда гаплашмоқчи бўлганини, бироқ Ҳиндистон бош вазири "гўшакни кўтармаганини" хабар қилмоқда. Албатта бу ерда ОАВга хос муболаға бўлиши мумкин. Аслида гап, катта эҳтимоллик билан, Вашингтон ва Деҳли орасида тўлақонли телефон музокараларини ташкил этишга уриниш ҳақида кетмоқда.

Аммо Трамп ҳақиқатан ҳам Деҳли билан катта муаммоларга дуч келмоқда. Хўш, бунга ким айбдор?
Биринчи навбатда - Россия. Кеча АҚШнинг Ҳиндистон экспортига нисбатан оширилган 50 фоизлик божлари кучга кирди. Унинг ярими — Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олаётгани учун "жарима"дир. Афтидан, Вашингтон Деҳли босим остида эгилиб, Россия нефтини сотиб олишдан бош тортишига жиддий ишонган.
Аммо Моди таслим бўлмади, чунки у гап умуман пулда эмаслигини тушунди. Энди бўлса Ғарб ОАВлари довдираб қолди: бундай бўлиши мумкин эмас, чунки “соф иқтисодий нуқтаи назардан Трампга таслим бўлиш анча арзонга тушарди”. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ҳиндистон Россия нефтидан оладиган даромади йилига 3,5 миллиард долларни ташкил қилади. Лекин АҚШга қилинадиган 87 миллиард долларлик экспортнинг ярми улкан божлар остида қолади. Ахир Деҳли кўпроқ маблағ йўқотади!
Бу ерда гап ҳатто, Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечса Москва билан муносабатларнинг бузилишида ҳам эмас.
Ҳиндистон Қўшма Штатларга таслим бўла олмади, чунки бу унинг дунёдаги обрўсига путур етказади, унинг суверенитетини чеклайди, яъни миллий манфаатлари ва стратегиясига зид келади.
Моди пост-америкалик дунё тартибини жадал қуришга чақирмайди, Ғарбдан кейинги давр бошланиши ҳақида гапирмайди, лекин бу содир бўлаётганини кўрмоқда.
Хитой ва Россиядан фарқли ўлароқ, Ғарб Ҳиндистонни ўзининг душмани ёки таҳдиди деб эълон қилмаган, Ҳиндистонда империалистик интилишлар борлиги ёки "қоидаларга асосланган тартиб" га қарши чиқаётганини айтмайди. Аксинча, Ғарб уни яқин шерик, ҳатто қайсидир маънода иттифоқчи сифатида ўзи томонга оғдириб олишни хоҳлайди. Деҳли ҳам кўпинча бу ҳаракатларга қарши чиқмайди. Аммо Ғарб ўзининг асосий мақсадини - Хитой ва Россияга қарши ўйинда Ҳиндистонни манипуляция қилиш ниятини ҳаддан ташқари очиқлаб қўйганда, Деҳли ҳам қатъий "Йўқ" жавобини беради.

Биринчи вариант классик: Ғарб узоқ вақтдан бери Ҳиндистон-Хитой қарама-қаршилигида "ўйнаб" келмоқда. Иккинчиси яқинроқ: ҳатто энг илғор америкалик стратеглар ҳам Деҳлини Москва билан жанжаллаштира олишмади. Бундан ташқари, бу сафар Трамп ўта қўпол гапларни айтди, тарифларни эълон қилар экан, у Ҳиндистоннинг "ўлик" иқтисодига нима бўлиши унга фарқи йўқлигини айтди. Бу ортиқча гап эди, шундан сўнг Ҳиндистоннинг Россия нефтидан воз кечишга рози бўлиш эҳтимоли бир фоиздан нолга тушди.
Демак, Америка-Ҳиндистон муносабатларидаги ҳозирги инқирознинг иккинчи сабаби аниқ: АҚШ ўз таъсири ва аҳамияти ҳақидаги тасаввурни ҳаддан ташқари юқори баҳолаб юборган. Албатта, бу фақат Ҳиндистонга тегишли эмас, лекин айнан шу ерда яққол намоён бўлди.
Сиз ўзингиз учун жуда муҳим давлат билан яхши муносабатлардан манфаатдорсиз, лекин сиз унга нафақат божлар киритасиз (барчага бўлгани каби), балки унинг тарихий ҳамкори (яъни Россия) билан муносабатларига ҳам босим ўтказа бошлайсиз, уни тиз чўктиришга уринасиз. Ҳиндистон буни қабул қилмаслиги бошидан маълум эди. Агар маълум бўлмаса бу Америка раҳбариятининг (у ердаги барча ҳиндлар билан бирга) муаммоси.
Охир-оқибат, Трамп аниқ ютқазди ва у қандайдир тарзда вазиятни тўғирлаши керак бўлади. Эҳтимол, келгуси ой охирида Нью-Йоркда Моди билан учрашув пайтида (Ҳиндистон бош вазири БМТ сессиясига келади). Трамп нимани ўйлаб топиши номаълум, аммо бундан олдин Моди кўп йиллар давомида Хитойга биринчи сафарини амалга оширади (ШҲТ саммитига). Бу сафар нафақат Хитой-Ҳиндистон муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилинади, балки РҲХ (Россия, Ҳиндистон, Хитой) форматидаги биринчи учрашув ҳам бўлиб ўтади. Путин, Си ва Модининг биргаликда тушган сурати эса шунчаки рамзий аҳамиятга эга бўлмайди...