https://sputniknews.uz/20250828/india-russia-neft-usa-51574761.html
Россия нефти бўйича Ҳиндистон позицияси АҚШни ҳайратда қолдирди
Россия нефти бўйича Ҳиндистон позицияси АҚШни ҳайратда қолдирди
Sputnik Ўзбекистон
Наварро: Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишдан бош тортиши АҚШни ҳайратда қолдирди 28.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-28T14:21+0500
2025-08-28T14:21+0500
2025-08-29T12:47+0500
ақш
ҳиндистон
россия
нефть
божхона божи
дональд трамп
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51574591_0:0:3013:1696_1920x0_80_0_0_122aebda0288e613ef16494ac30f1928.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишдан бош тортганидан ҳайратда қолди, деди Трампнинг савдо бўйича катта маслаҳатчиси Питер Наварро "Bloomberg" агентлигига.Вашингтоннинг мақсади Нью-Деҳли ва Пекиннинг Россия нефтини сотиб олишига йўл қўймаслик, дея қўшимча қилди у.Трампнинг Ҳиндистондан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилинган 25 фоизлик бож бир кун аввал кучга кирди. Бу билан умумий ҳисобда ставка 50 фоизга етади - бу АҚШ томонидан ўрнатилган энг юқори тарифлардан биридир. Трамп қўшимча божлар жорий этилишини 6 август куни эълон қилди. Бунга Нью-Деҳлининг Россия нефтини харид қилиши сабаб бўлган – Америка расмийларининг таъкидлашича, 2022 йилдан бошлаб унинг Ҳиндистон импортидаги улуши бир фоиздан 42 фоизгача ошган.Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рандҳир Жайсвал янги тарифларни асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, унинг мамлакати ҳар қандай йирик иқтисодиёт каби миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради. Ҳиндистон ҳукумати Америка барчага бир хил талаб қўймаётганига эътибор қаратди. Хусусан, Хитой ва Европа Иттифоқи Россия нефтини сотиб олишда давом этмоқда. Шунга қарамай, Ню-Деҳли муроса топишга тайёрлигини билдиради ва келишув тузишга умид қилади.Шу кунгача АҚШ ва Ҳиндистон музокараларнинг бир неча раундини ўтказдилар, аммо улар муваффақиятсизликка учради. Оммавий ахборот воситалари ёзганидек, асосий муаммо - Ҳиндистон АҚШнинг генетик модификация қилинган ўсимликларининг ўз бозорига кириши қаршилиги бўлиб қолмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51574591_282:0:3013:2048_1920x0_80_0_0_729b3d5ec33f7b65b6839d015082ac4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, ҳиндистон, россия, нефть, божхона божи, дональд трамп, дунё янгиликлари, дунёда
ақш, ҳиндистон, россия, нефть, божхона божи, дональд трамп, дунё янгиликлари, дунёда
Россия нефти бўйича Ҳиндистон позицияси АҚШни ҳайратда қолдирди
14:21 28.08.2025 (янгиланди: 12:47 29.08.2025) Наварро: Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишдан бош тортиши АҚШни ҳайратда қолдирди
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишдан бош тортганидан ҳайратда қолди, деди Трампнинг савдо бўйича катта маслаҳатчиси Питер Наварро "Bloomberg" агентлигига.
"Ҳиндистон эртага Россия нефтини сотиб олишни тўхтатса, импорт божлари бўйича 25 фоизлик чегирмани осонгина олиши мумкин. Лекин улар буни хоҳламайдилар. Улар таслим бўлишмаяпти. Мен таажжубдаман", - деб тан олди Наварро.
Вашингтоннинг мақсади Нью-Деҳли ва Пекиннинг Россия нефтини сотиб олишига йўл қўймаслик, дея қўшимча қилди у.
Трампнинг Ҳиндистондан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилинган 25 фоизлик бож бир кун аввал кучга кирди. Бу билан умумий ҳисобда ставка 50 фоизга етади - бу АҚШ томонидан ўрнатилган энг юқори тарифлардан биридир.
Трамп қўшимча божлар жорий этилишини 6 август куни эълон қилди. Бунга Нью-Деҳлининг Россия нефтини харид қилиши сабаб бўлган – Америка расмийларининг таъкидлашича, 2022 йилдан бошлаб унинг Ҳиндистон импортидаги улуши бир фоиздан 42 фоизгача ошган.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рандҳир Жайсвал янги тарифларни асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, унинг мамлакати ҳар қандай йирик иқтисодиёт каби миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради. Ҳиндистон ҳукумати Америка барчага бир хил талаб қўймаётганига эътибор қаратди. Хусусан, Хитой ва Европа Иттифоқи Россия нефтини сотиб олишда давом этмоқда. Шунга қарамай, Ню-Деҳли муроса топишга тайёрлигини билдиради ва келишув тузишга умид қилади.
Шу кунгача АҚШ ва Ҳиндистон музокараларнинг бир неча раундини ўтказдилар, аммо улар муваффақиятсизликка учради. Оммавий ахборот воситалари ёзганидек, асосий муаммо - Ҳиндистон АҚШнинг генетик модификация қилинган ўсимликларининг ўз бозорига кириши қаршилиги бўлиб қолмоқда.