Мирзиёев Санкт-Петербург губернаторини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с губернатором города Санкт-Петербурга Александром Бегловым.
Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с губернатором города Санкт-Петербурга Александром Бегловым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Санкт-Петербург билан ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон – Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Санкт-Петербург шаҳри билан иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди – ўтган йил якунларига кўра ҳудудлар даражасидаги экспорт-импорт ҳажми 20 фоизга ошди. Пойтахтда Ишбилармонлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида “Петербург”мавзесини барпо этиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Россия делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ҳамда бошқа соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.
Томонлар хусусий тиббиёт, таълим, коммунал хўжалик, рақамли технологиялар, миграция ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифларниқўллаб-қувватлашди.
Фаол гуманитар алоқаларни давом эттириш ва қўшма маданий тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил октябрь ойида икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишини самарали ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинди.
Переговоры делегации Узбекистана во главе с Жамшидом Ходжаевым и делегации Санкт-Петербурга под руководством Александра Беглова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025
Тошкентда Ходжаев ва Беглов стратегик шерикликни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0