https://sputniknews.uz/20250910/xodjaev-beglov-sheriklik-muhokama-51864478.html
Тошкентда Ходжаев ва Беглов стратегик шерикликни муҳокама қилди
Тошкентда Ходжаев ва Беглов стратегик шерикликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Санкт-Петербург стратегик ҳамкорликни кучайтиради: мақсад — 1 миллиард долларлик савдо
2025-09-10T09:12+0500
2025-09-10T09:12+0500
2025-09-10T10:04+0500
ўзбекистон
санкт-петербург
савдо
ҳудуд
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
транспорт
таълим
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0a/51864616_0:65:1254:770_1920x0_80_0_0_a771e53c2668c5e48bc83d1f5e0683f4.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудлари ва Санкт-Петербург делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Делегацияларга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов раҳбарлик қилди. Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлашга ва минтақалараро алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Учрашув давомида музокаралар якунлари бўйича баённома ва амалий тадбирлар режаси имзоланди. Мазкур ҳужжатлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги, таълим, фан, маданият, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади. Алоҳида эътибор қурилиш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, машинасозлик, металлургия, агро-саноат мажмуаси, хомашё қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларига қаратилди. таъкидланишича, эришилган келишувларнинг амалга оширилиши иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилиб, Ўзбекистон ҳудудлари ва Санкт-Петербургнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади.Шунингдек, томонлар 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги протоколни имзолади. Шу билан бирга, у "Петербург ва Ўзбекистон олдида савдо айланмасини 2030 йилга бориб бир миллиард долларга етказиш вазифаси турганини" қўшимча қилди.
https://sputniknews.uz/20250909/saint-petersburg-delegatsiya-tashkent-tashrif-51831376.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0a/51864616_71:0:1184:835_1920x0_80_0_0_9f30174ca8fe49879a6d0772c9575a0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон санкт-петербург савдо, ўзбекистон россия иқтисодий ҳамкорлик, александр беглов тошкент музокаралари, ўзбекистон петербург стратегик шериклик, савдо айланмаси 1 миллиард доллар, ўзбекистон россия инвестиция лойиҳалари, ўзбекистон петербург савдо ва ҳамкорлик, беглов жамшид ходжаев
ўзбекистон санкт-петербург савдо, ўзбекистон россия иқтисодий ҳамкорлик, александр беглов тошкент музокаралари, ўзбекистон петербург стратегик шериклик, савдо айланмаси 1 миллиард доллар, ўзбекистон россия инвестиция лойиҳалари, ўзбекистон петербург савдо ва ҳамкорлик, беглов жамшид ходжаев
Тошкентда Ходжаев ва Беглов стратегик шерикликни муҳокама қилди
09:12 10.09.2025 (янгиланди: 10:04 10.09.2025) Учрашувда савдо, саноат, транспорт, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликка оид баённома ва амалий тадбирлар режаси имзоланди. Шунингдек, 2025–2026 йилларга мўлжалланган протокол тасдиқланди
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудлари ва Санкт-Петербург делегациялари ўртасида музокаралар
бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов раҳбарлик қилди.
Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлашга ва минтақалараро алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув давомида музокаралар якунлари бўйича баённома ва амалий тадбирлар режаси имзоланди. Мазкур ҳужжатлар савдо, саноат кооперацияси, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги, таълим, фан, маданият, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.
Алоҳида эътибор қурилиш, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, машинасозлик, металлургия, агро-саноат мажмуаси, хомашё қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларига қаратилди.
таъкидланишича, эришилган келишувларнинг амалга оширилиши иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилиб, Ўзбекистон ҳудудлари ва Санкт-Петербургнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади.
Шунингдек, томонлар 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тўғрисидаги
протоколни имзолади.
"Биз имзолаган амалий тадбирлар режаси мулоқотимизга янги минтақавий иштирокчиларни жалб қилишга ёрдам беради. Янги алоқалар ўрнатилади, қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирлар ўтказилади. Самарали мулоқотингиз ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан Санкт-Петербург билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун сизга миннатдорчилик билдираман", - деди Александр Беглов.
Шу билан бирга, у "Петербург ва Ўзбекистон олдида савдо айланмасини 2030 йилга бориб бир миллиард долларга етказиш вазифаси турганини" қўшимча қилди.