Хитойнинг CIFIT–2025 кўргазмаси доирасида “Invest in Uzbekistan” павильони очилди

© Пресс-служба Министерства инвестиций, промышленности и торговлиВ рамках Китайской международной ярмарки состоялось открытие павильона Узбекистана
В рамках Китайской международной ярмарки состоялось открытие павильона Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2025
Oбуна бўлиш
Павильон Хитойдаги энг йирик инвестиция кўргазмаси CIFIT–2025да ўз ишини бошлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, геология ва туризм соҳаларидаги имкониятларини инвесторларга таништирмоқда
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 8 сентябрь куни Сямен шаҳрида бўлиб ўтаётган 25-Хитой халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси (CIFIT) доирасида “Invest in Uzbekistan” бренди остида Ўзбекистон павильонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
1997 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган CIFIT — Хитойнинг энг йирик инвестиция ва савдо кўргазмаси ҳисобланади. Жорий йилда унда ўнлаб давлатларнинг вакиллари ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларини қамраб олган 500 тадан ортиқ етакчи Хитой компаниялари иштирок этмоқда.

Тўрт кун давомида Ўзбекистон павильони меҳмонларга мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, геология, туризм, кимё ва тўқимачилик саноати, шунингдек, чарм ҳамда ипакчилик соҳаларидаги инвестиция имкониятларини тақдим этади.

Дастур доирасида тақдимотлар, маҳсулот намойишлари, семинарлар ҳамда ўзбек ва хитой тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Узбекистан принимает участие в Международной ярмарке CIFIT-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари дунёдаги энг йирик кўргазмаларидан бирида намойиш этилди
Янгиликлар лентаси
0