https://sputniknews.uz/20250904/sco-uzbekistan-tashabbus-51734598.html
ШҲТ бош котиби ўринбосари: Ўзбекистон ташаббуслари ташкилотнинг ташкилий ривожи учун муҳим
ШҲТ бош котиби ўринбосари: Ўзбекистон ташаббуслари ташкилотнинг ташкилий ривожи учун муҳим
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ШҲТ саммитида транспорт, энергетика ва таълим соҳасидаги ташаббусларни илгари сурди.
2025-09-04T18:14+0500
2025-09-04T18:14+0500
2025-09-04T18:14+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
шавкат мирзиёев
тошкент
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/12/20950033_0:73:1000:636_1920x0_80_0_0_04c6317dbf4d35f56552ad761b21e6c5.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида "ШҲТ амалда: Янги Ўзбекистон ташаббуслари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Мулоқотга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, олимлар, парламент аъзолари, талаба ёшлар таклиф этилди. Шавкат Мирзиёев томонидан Тяньцзин саммитида илгари сурилган ташаббуслар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Ўзбекистон раҳбари ташкилот ва унинг институтлари фаолияти самарадорлигини оширишни таклиф қилди. Шунингдек, у ташкилотни янги ҳамкорлар, жумладан, Глобал Жануб мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади. У хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди: ШҲТнинг ядровий хавфсизлик бўйича декларациясини қабул қилиш, ички ишлар вазирлари йиғилиши фаолиятини қайта тиклаш, жиноятчиликка қарши кураш бўйича битимни янгилаш ва 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Афғонистонда мулоқот ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида "ШҲТ - Афғонистон" мулоқот гуруҳи фаолияти қайта тикланишини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон етакчисининг иқтисодий соҳадаги ташаббуслари савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва минтақавий лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланди.Бундан ташқари, у кўп томонлама платформалар - Энергетика консорциуми, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун венчур фондлари тармоғи, шунингдек, бизнес алоқаларини ривожлантириш учун электрон портал ташкил этишни таклиф қилди. Транспорт йўналишларини ривожлантириш ҳақида сўз борар экан, Мирзиёев "Шимол - Жануб" ва "Шарқ - Ғарб" йўлакларидан фаолроқ фойдаланиш, Ҳинд океани ва Форс кўрфази томон йўлларни ривожлантириш, "Бир макон - бир йўл" ташаббусини ҳисобга олган ҳолда ШҲТнинг ягона транспорт маконини шакллантиришга чорлади. Ўзбекистон миллий университети проректори Раима Ширинова Ўзбекистон президентининг "ШҲТ университети" онлайн кампусини ишга тушириш, Ташкилот доирасида талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ва олимпиадалар ташкил этиш бўйича ташаббуслари таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги алмашинувларни жадаллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. Ўзбекистон ШҲТ билан қандай ҳамкорлик қилмоқдаТаъкидланганидек, маданий алоқаларни чуқурлаштириш ва халқ дипломатияси институтини мустаҳкамлаш ШҲТ доирасидаги узоқ муддатли шерикликнинг муҳим омилидир. Экологик кун тартиби доирасида давлат раҳбари иқлим ўзгариши, декарбонизация, экологик хавфларни прогноз қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ШҲТ минтақавий платформасини яратишни таклиф қилди. Учрашув иштирокчиларининг фикрича, бу Марказий Осиёдаги сув танқислигини камайтириш ва минтақадаги иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш учун жуда муҳимдир. Маълумот учун: Ўзбекистон 2017 йилдан буён Ташкилотда сезиларли фаоллашиб, ШҲТ мамлакатларининг амалий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича таклифларни илгари суриб келмоқда. Бугунги кунга қадар республиканинг сиёсий, иқтисодий, инновацион ва гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган 105 та ташаббусидан 80 тадан ортиғи муваффақиятли амалга оширилди.
https://sputniknews.uz/20250901/mirziyoev-shht-sammit-51647127.html
https://sputniknews.uz/20250901/shht-plyus-mirziyoev-51654801.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/12/20950033_28:0:973:709_1920x0_80_0_0_ce3d6118b2c6fcb576c53b75bcc3b27b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳт ташаббуслари, тошкент давра суҳбати, мирзиёев шҳт, хавфсизлик ва ҳамкорлик, афғонистон мулоқот гуруҳи, шҳт университети, транспорт йўлаклари шҳт, марказий осиё кўрфаз савдо, иқлим ўзгариши шҳт, маданий алоқалар ва халқ дипломатияси
шҳт ташаббуслари, тошкент давра суҳбати, мирзиёев шҳт, хавфсизлик ва ҳамкорлик, афғонистон мулоқот гуруҳи, шҳт университети, транспорт йўлаклари шҳт, марказий осиё кўрфаз савдо, иқлим ўзгариши шҳт, маданий алоқалар ва халқ дипломатияси
ШҲТ бош котиби ўринбосари: Ўзбекистон ташаббуслари ташкилотнинг ташкилий ривожи учун муҳим
Тошкентдаги давра суҳбати иштирокчиларининг фикрича, маданий алоқаларни чуқурлаштириш ва халқ дипломатияси институтини мустаҳкамлаш ШҲТ доирасидаги узоқ муддатли шерикликнинг муҳим омилидир
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида "ШҲТ амалда: Янги Ўзбекистон ташаббуслари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Мулоқотга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, олимлар, парламент аъзолари, талаба ёшлар таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев томонидан Тяньцзин саммитида илгари сурилган ташаббуслар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.
Ўзбекистон раҳбари ташкилот ва унинг институтлари фаолияти самарадорлигини оширишни таклиф қилди. Шунингдек, у ташкилотни янги ҳамкорлар, жумладан, Глобал Жануб мамлакатлари ҳисобига кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлади.
У хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди: ШҲТнинг ядровий хавфсизлик бўйича декларациясини қабул қилиш, ички ишлар вазирлари йиғилиши фаолиятини қайта тиклаш, жиноятчиликка қарши кураш бўйича битимни янгилаш ва 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Афғонистонда мулоқот ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида "ШҲТ - Афғонистон" мулоқот гуруҳи фаолияти қайта тикланишини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон етакчисининг иқтисодий соҳадаги ташаббуслари савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва минтақавий лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланди.
Бундан ташқари, у кўп томонлама платформалар - Энергетика консорциуми, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун венчур фондлари тармоғи, шунингдек, бизнес алоқаларини ривожлантириш учун электрон портал ташкил этишни таклиф қилди.
Транспорт йўналишларини ривожлантириш ҳақида сўз борар экан, Мирзиёев "Шимол - Жануб" ва "Шарқ - Ғарб" йўлакларидан фаолроқ фойдаланиш, Ҳинд океани ва Форс кўрфази томон йўлларни ривожлантириш, "Бир макон - бир йўл" ташаббусини ҳисобга олган ҳолда ШҲТнинг ягона транспорт маконини шакллантиришга чорлади.
Ўзбекистон миллий университети проректори Раима Ширинова Ўзбекистон президентининг "ШҲТ университети" онлайн кампусини ишга тушириш, Ташкилот доирасида талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ва олимпиадалар ташкил этиш бўйича ташаббуслари таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги алмашинувларни жадаллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Таъкидланганидек, маданий алоқаларни чуқурлаштириш ва халқ дипломатияси институтини мустаҳкамлаш ШҲТ доирасидаги узоқ муддатли шерикликнинг муҳим омилидир.
Экологик кун тартиби доирасида давлат раҳбари иқлим ўзгариши, декарбонизация, экологик хавфларни прогноз қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ШҲТ минтақавий платформасини яратишни таклиф қилди. Учрашув иштирокчиларининг фикрича, бу Марказий Осиёдаги сув танқислигини камайтириш ва минтақадаги иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш учун жуда муҳимдир.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Пяо Янфан ўз видеомурожаатида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан билдирилган ташаббуслар ШҲТнинг институционал ривожланиши учун муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, улар "Шанхай руҳи" тамойилларига тўлиқ мос келади, зеро аъзо давлатлар манфаатларига бирдек хизмат қилади.
Маълумот учун: Ўзбекистон 2017 йилдан буён Ташкилотда сезиларли фаоллашиб, ШҲТ мамлакатларининг амалий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича таклифларни илгари суриб келмоқда. Бугунги кунга қадар республиканинг сиёсий, иқтисодий, инновацион ва гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган 105 та ташаббусидан 80 тадан ортиғи муваффақиятли амалга оширилди.