Қозоғистон тоғларида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© AFP 2023 / Lakpa SherpaГималаи с вершины горы Эверест в Непале
Гималаи с вершины горы Эверест в Непале  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти тоғларида бедарак йўқолган икки йигитдан бири — 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Туркистон вилоятидаги тоғларда 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар қилди Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, ФВВга 31 август куни Чимкентдан Туркистон вилояти тоғларига чиққан 1996 ва 1997 йилда туғилган икки кишининг бедарак йўқолгани ҳақида қариндошидан хабар келиб тушган.
Қидирув ишлари Сайрамсув чўққиси ҳудудида, денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган "Сайрам-Угам" миллий табиат боғида олиб борилган. Мураккаб қояли рельеф туфайли вертолёт воқеа жойига яқинлаша олмаган ва қутқарувчилар пиёда юришга мажбур бўлишган.
Қутқарувга Қозоғистон альпинизм федерациясининг беш нафар профессионал альпинисти жалб этилган. Улар махсус ускуналар ёрдамида қояларга чиқиб, тирик қолган бир сайёҳни ва ўзбекистонлик йигитнинг жасадини топишган.
Операцияда ФВВнинг 18 нафар шахсий таркиби ва 5 та техника бирлиги, шунингдек, Ўрмон хўжалиги ва полиция бўлинмалари, Қозоғистон альпинизм федерацияси аъзолари, ФВВ дронлари ва вертолёт иштирок этди.
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Андижонда уйда ташкил этилган устахона ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0