Андижонда уйда ташкил этилган устахона ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinГорящее здание
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Oбуна бўлиш
Фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида у ҳодиса жойида вафот этган.
ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Андижон вилоятининг Асака туманидаги уйда юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматига кўра, ёнғин ҳақида хабар 28 июль куни соат 18:21 да келиб тушган. Соат 18:26 да Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 18:54 да батамом ўчирилган.
Вилоят прокуратураси маълумотига кўра, “Неъматобод” МФЙда жойлашган бу уйда автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этилган бўлган. Унда ишловчи фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида у ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг билдиришича, ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этганидан ташқари, яна бир киши оғир тан жароҳати олган. Шохобча ичида бўлган “Labo” автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.
Ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин сабаблари бўйича ёнғин-техникавий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Работа АЗС в Тамбове. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2024
Фарғонада ёнғин келиб чиққан "заправка" бошқа фаолият олиб бормайди — ФВВ
Янгиликлар лентаси
0