https://sputniknews.uz/20250903/tiv-ozbekiston-afgoniston-zilzila-51693653.html
ТИВ: Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёр
ТИВ: Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирди.
2025-09-03T09:18+0500
2025-09-03T09:18+0500
2025-09-03T09:18+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон тив
афғонистон
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51661549_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_846aff7c88d506fb163bec85875ad9e4.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирди.Вазир ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тез орада соғайишларини тилаган.Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистон раҳбариятига мамлакатдаги зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.31 август куни маҳаллий вақт билан ярим тунда Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи тахминан 8 км чуқурликда жойлашган. Энг кўп зарар кўрган Кунар вилояти бўлиб, у ерда камида учта қишлоқ вайрон бўлган. Шунингдек, яна учта провинцияда вайронагарчиликлар қайд этилган: Лағмон, Нуристон ва Панжшер.Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 1124 киши ҳалок бўлган, 3251 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Қутқарув-қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Кўплаб қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган.Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумати Россиядан ёрдам сўраган ва ҳозир бу сўров кўриб чиқилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250902/mirziyoev-afgoniston-hamdardlik-51662272.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51661549_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ce58ca4cf88db002b770255f1035494f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон зилзила қурбонлар маълумот ўзбекистон ёрдам
афғонистон зилзила қурбонлар маълумот ўзбекистон ёрдам
ТИВ: Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёр
Бахтиёр Саидов Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган даҳшатли зилзила муносабати билан Афғонистон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Вазир ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, жабрланганларнинг тез орада соғайишларини тилаган.
“Биз оғир кунларда биродар Афғонистон халқи билан бирдам бўлиб, ушбу фожиали табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирамиз”, - дея ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Афғонистон раҳбариятига мамлакатдаги зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик
билдирган эди.31 август куни маҳаллий вақт билан ярим тунда Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда 6 магнитудали зилзила
содир бўлди. Унинг ўчоғи тахминан 8 км чуқурликда жойлашган. Энг кўп зарар кўрган Кунар вилояти бўлиб, у ерда камида учта қишлоқ вайрон бўлган. Шунингдек, яна учта провинцияда вайронагарчиликлар қайд этилган: Лағмон, Нуристон ва Панжшер.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 1124 киши ҳалок бўлган, 3251 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Қутқарув-қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Кўплаб қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган.
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумати Россиядан ёрдам сўраган ва ҳозир бу сўров кўриб чиқилмоқда.