Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 кишига етди

© Getty Images / AnadoluЗемлетрясение в Афганистане, архивное фото
Землетрясение в Афганистане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2025
Oбуна бўлиш
Афғонистон шарқида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлиб, юзлаб одамлар ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Афғонистондаги зилзила қурбонлари 800 нафарга етди, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни қидириш давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Кунар вилоятининг ўзида 800 нафарга яқин киши ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Афғонистоннинг Кунар ва бошқа вилоятларида 2 мингдан зиёд киши жабрлангани маълум.
Таъкидланишича, қутқарув ишлари давом этмоқда, аммо улар мамлакатнинг бориш қийин бўлган ҳудудларида бўлгани учун чекланган хусусиятга эга.
Аввалроқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази (EMSC) эпицентри Жалолобод шаҳридан 57 километр шимоли-шарқда, 10 километр чуқурликда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганини хабар қилган эди.
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2025
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Янгиликлар лентаси
0