https://sputniknews.uz/20250902/rossiya-xitoy-hindiston-aqsh-51666555.html
Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари ШҲТ саммитида АҚШга “кучли сигнал” жўнатишди – WSJ
Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари ШҲТ саммитида АҚШга “кучли сигнал” жўнатишди – WSJ
Sputnik Ўзбекистон
Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида бирдамлик кўрсатишди ва бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсати учун чақириқ бўлди.
2025-09-02T10:40+0500
2025-09-02T10:40+0500
2025-09-02T10:40+0500
дунё янгиликлари
дунёда
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
россия
хитой
ҳиндистон
владимир путин
си цзинпин
нарендра моди
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51666677_0:0:2728:1535_1920x0_80_0_0_4778107c720349da9a799a9e7fc2143d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида бирдамлик кўрсатишди ва бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсати учун чақириқ бўлди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.Хитой раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Россия президенти Владимир Путин бир-бирини қучоқлаб тургани акс этган кадрлар Вашингтонга кучли сигнал юборган. Бу бирдамлик ҳаракати Трампниинг Пекинни тийиб туриш, Россиянинг Хитой билан алоқасини узиш ва Ҳиндистонни Россия нефтини харид қилмасликка кўндиришга бўлган уринишлари вақтида янграган.Мақола ёзилишича, бу учрашув Ғарб мамлакатларида ташвиш уйғотади.“Президент Трампнинг Владимир Путин билан юмшоқ муомиласи Россияни Хитой билан ҳеч қандай йироқлаштирмади. Бошқа томондан, унинг Нарендра Моди билан кескин муомиласи Ҳиндистонни Россияга яқинлаштиряпти ва Хитой билан муносабатларини илиқлаштиришга ундаяпти”, - дейилади хабарда.ШҲТ саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 31 август-1 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари қатнашди.Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштиради. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд. Тяньцзиндаги саммитда кузатувчи мақоми шерикларга ўзгартирилди. Саммитда Лаос шерик сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ШҲТ шериклари сони 17 тага етди.
https://sputniknews.uz/20250828/tramp-yutqazdi-hindiston-aqshga-boy-sunmadi-51579200.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/02/51666677_0:0:2728:2047_1920x0_80_0_0_d4934d5f23c35d1d5fbdddc22df440a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия хитой ҳиндистон ақш сигнал
россия хитой ҳиндистон ақш сигнал
Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари ШҲТ саммитида АҚШга “кучли сигнал” жўнатишди – WSJ
Бу бирдамлик ҳаракати АҚШнинг Пекинни тийиб туриш, Россиянинг Хитой билан алоқасини узиш ва Ҳиндистонни Россия нефтини харид қилмасликка кўндиришга бўлган уринишлари вақтида янграган.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Россия, Хитой ва Ҳиндистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида бирдамлик кўрсатишди ва бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташқи сиёсати учун чақириқ бўлди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси
ёзмоқда. Хитой раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Россия президенти Владимир Путин бир-бирини қучоқлаб тургани акс этган кадрлар Вашингтонга кучли сигнал юборган. Бу бирдамлик ҳаракати Трампниинг Пекинни тийиб туриш, Россиянинг Хитой билан алоқасини узиш ва Ҳиндистонни Россия нефтини харид қилмасликка кўндиришга бўлган уринишлари вақтида янграган.
Мақола ёзилишича, бу учрашув Ғарб мамлакатларида ташвиш уйғотади.
“Президент Трампнинг Владимир Путин билан юмшоқ муомиласи Россияни Хитой билан ҳеч қандай йироқлаштирмади. Бошқа томондан, унинг Нарендра Моди билан кескин муомиласи Ҳиндистонни Россияга яқинлаштиряпти ва Хитой билан муносабатларини илиқлаштиришга ундаяпти”, - дейилади хабарда.
ШҲТ саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 31 август-1 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари қатнашди.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштиради. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд. Тяньцзиндаги саммитда кузатувчи мақоми шерикларга ўзгартирилди. Саммитда Лаос шерик сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ШҲТ шериклари сони 17 тага етди.