https://sputniknews.uz/20250901/si-tszinpin-global-boshqaruv-51656513.html
Си Цзиньпин глобал бошқарув ташаббусини билдирди
Си Цзиньпин глобал бошқарув ташаббусини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
“Мен глобал бошқарув бўйича ташаббусни билдиришни ва ҳамма мамлакатлар билан янада адолатли ва тенг ҳуқуқли глобал бошқарув тизимини яратиш устида ишлаш ҳамда инсониятнинг ягона тақдири уюшмасини яратишни истаган бўлар эдим”, - деди Хитой етакчиси.
2025-09-01T18:23+0500
2025-09-01T18:23+0500
2025-09-01T19:14+0500
дунё янгиликлари
дунёда
си цзинпин
хитой
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/01/51656341_0:88:3484:2048_1920x0_80_0_0_ca3efbe71b03fddd34bd091a5b11cbb6.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин Тяньцзиндаги “ШҲТ плюс”нинг кенгайтирилган йиғилишида глобал бошқарув ташаббусини билдирди.Ташаббусга кўра, ҳамма мамлакатлар, ўзининг катта-кичиклигидан, кучи ёки бойлигидан қатъи назар, глобал бошқарув масалаларида тенг ҳуқуқли иштирок этиш ва имкониятига эга бўлиши шарт.Бундан ташқари, Хитой раиси халқаро ҳуқуқ устунлигига риоя қилиш ҳамда икки томонла стандартлардан ва айрим мамлакатларга “ўзининг негизларини” мажбурлаб ўтказишдан тийилиш зарурлигини таъкидлади.Си Цзиньпинга кўра, глобал бошқарув кенг маслаҳатлашувлар, ресурсларини биргаликда яратиш ва фойдаланишни назарда тутади, ҳар қандай бир томонлама хатти-ҳаракатлар номақбул ҳисобланади.Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой раисининг бу ташаббусини қўллаб-қувватлади.ШҲТ саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 31 август-1 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари қатнашмоқда.Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштиради. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд. Тяньцзиндаги саммитда кузатувчи мақоми шерикларга ўзгартирилди. Саммитда Лаос шерик сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ШҲТ шериклари сони 17 тага етди.
https://sputniknews.uz/20250901/shht-plyus-mirziyoev-51654801.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/01/51656341_424:0:3155:2048_1920x0_80_0_0_c35e3a846a870c4539f960f4f9dcbd10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
си цзиньпин глобал бошқарув таклиф
си цзиньпин глобал бошқарув таклиф
Си Цзиньпин глобал бошқарув ташаббусини билдирди
18:23 01.09.2025 (янгиланди: 19:14 01.09.2025) Унга кўра, ҳамма мамлакатлар, ўзининг катта-кичиклигидан, кучи ёки бойлигидан қатъи назар, глобал бошқарув масалаларида тенг ҳуқуқли иштирок этиш ва имкониятига эга бўлиши шарт.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Хитой раиси Си Цзиньпин Тяньцзиндаги “ШҲТ плюс”нинг кенгайтирилган йиғилишида глобал бошқарув ташаббусини билдирди.
“Мен глобал бошқарув бўйича ташаббусни билдиришни ва ҳамма мамлакатлар билан янада адолатли ва тенг ҳуқуқли глобал бошқарув тизимини яратиш устида ишлаш ҳамда инсониятнинг ягона тақдири уюшмасини яратишни истаган бўлар эдим”, - деди Хитой етакчиси.
Ташаббусга кўра, ҳамма мамлакатлар, ўзининг катта-кичиклигидан, кучи ёки бойлигидан қатъи назар, глобал бошқарув масалаларида тенг ҳуқуқли иштирок этиш ва имкониятига эга бўлиши шарт.
“Халқаро муносабатларни демократизация қилиш ва ривожланаётган мамлакатлар раислиги ва овозини кенгайтиришга кўмаклашиш зарур”, - деди Си Цзиньпин.
Бундан ташқари, Хитой раиси халқаро ҳуқуқ устунлигига риоя қилиш ҳамда икки томонла стандартлардан ва айрим мамлакатларга “ўзининг негизларини” мажбурлаб ўтказишдан тийилиш зарурлигини таъкидлади.
Си Цзиньпинга кўра, глобал бошқарув кенг маслаҳатлашувлар, ресурсларини биргаликда яратиш ва фойдаланишни назарда тутади, ҳар қандай бир томонлама хатти-ҳаракатлар номақбул ҳисобланади.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой раисининг бу ташаббусини
қўллаб-қувватлади.ШҲТ саммити Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида 31 август-1 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда 20 тадан зиёд хорижий давлат етакчилари қатнашмоқда.
Ҳозирда ШҲТ 10 та аъзо давлатни (Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) бирлаштиради. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи мақомига эга 2 та давлат (Афғонистон, Мўғулистон) ва 14 та мулоқот бўйича ҳамкор (Озарбайжон, Арманистон, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Қатар, Кувайт, Малдив ороллари, Мьянма, Непал, БАА, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка) мавжуд. Тяньцзиндаги саммитда кузатувчи мақоми шерикларга ўзгартирилди. Саммитда Лаос шерик сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ШҲТ шериклари сони 17 тага етди.